Тенг-тенги билан бахтлидир. Тохир Хабилов

Читать онлайн.
Название Тенг-тенги билан бахтлидир
Автор произведения Тохир Хабилов
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-4840-5-4



Скачать книгу

Улар ёмон хулқли бўлиб туғилмаганлар. Уларни биз яхши хулққа ўргатиб, ёмон хулқдан қайтармаганмиз. Қизимизга сеп тўплаганмиз, ўғлимизга атаб иморат қурганмиз. Бироқ уларга “бахт саройи” қуриш санъатини ўргатмаганмиз.

      “Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг қуриши” деган мақолни кўпчилик билади. Эр-хотин орасида низо чиқса қисқа муддатда бартараф бўлади, деган маънодаги бу мақол айрим ҳолларда ҳақиқатга айланмай қоляпти. Ёш оилалардаги жанжал “ажралиш” деган фожиа билан якун топяпти. “Фожиа” деб баҳо беришимизни баъзи биродарлар маъқулламасликлари мумкин. “Талоқ Аллоҳ томонидан рухсат этилган, оиланинг бузилиши кўнгилсиз ҳол, лекин фожиа эмас”, дегувчиларга биз деймизки: Азизим, соатингиз бузилса неча мароталаб бўлса ҳам тузатиш учун устага олиб борасиз. Ҳеч иложи бўлмаса ташлаб юборасиз. Бу фожиа эмас, шунчаки кўнгилсиз ҳол. Лекин оила бузилса, икки ёшни яраштиришга ҳаракат қиламиз, ярашишнинг чораси қолмаса ўртага талоқ тушади. Лекин бу оилани бузилган соат сингари ташлаб юбормаймиз. Яъни жамиятдан суриб чиқармаймиз. Эр ҳам, хотин ҳам бошқа оила қуриб яшайверади. Лекин болалар-чи? Тирик етимларнинг оҳи фожиа эмасми? Қалбларининг парчаланиши фожиа эмасми? Оилани жамиятнинг дурру гавҳари деб улуғлайдилар. Уйимиздаги дур ва гавҳарларни ардоқлаб асраймиз. Оилани-чи?

      Тилимизда “оила қурди” ёки “оила барпо этилди” деган иборалар бир қаторда “оила бузилди” ёки “оиласи барбод бўлди” деганлари ҳам бор. Оила умр йўлидаги гўзал бир саройга ҳам ўхшатилади. Афсуски, айрим бадавлат ота-оналар оилани бошқачароқ тушунадилар ва фарзандларини моддий томондан тўла-тўкис таъминлаб қўйиш билан кифояланиб, “оила қурилди”, деб хотиржам бўладилар. Тўғри, оила саройини қуришда ота-онанинг вазифаси ҳам мавжуд. Аммо бошдан-охир тўлалигича қуриб бера олмайди. Бу қурилишда эр-хотиннинг ўзи ҳам фаол иштирок этмас экан, бу сарой дастлаб шоколад каби кўринса ҳам, аммо сал вақт ўтиб, эрий-эрий йўқ бўлиб кетади. Ўзича эриб кетса, тақдирга тан берилар, аммо бу шоколад қасрни ялашга ишқибозлар ҳам топилиб қолса-чи?

      Оилани биз қандай тушунамиз, қандай ҳимоя қиламиз?

      Саволга жавоб топмоқ учун аввал қайнота ва қайноналарга, келин ва куёвларга айтар сўзларимиз бор. Бу сўзларимиз кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, яна кимнидир балки ғазаблантирар. Ёқса – яхши, бундан биз ҳам шодмиз. Акси бўлса, ғазабланган мухлисларимиздан узр сўраймиз. Кўрган-эшитганларимни нотўғри англаб, нотўғри хулосага келгандирман. Лекин ниятим, мақсадим хайрли эди, шу боис узримнинг қабул бўлишидан умидворман.

      ХОНАДОН ПОДШОҲИ – ҚАЙНОТА

      Қурилиши лозим бўлган оила саройининг бош меъмори сиз – ўзингизсиз. Шундай экан, биринчи қадам ҳам сиз томондан қўйилиши керак. Яъни совчиликка доир ишларни тўлалигича аёлингиз ҳукмига топшириб қўйманг. Аёлингиз топиб келган қизни, унинг ота-онасини мақтаганда тўла ишонманг. Қизнинг отаси билан шахсан ўзингиз учрашганингиз, суҳбат қурганингиз яхшироқ. “Онасини кўриб – қизини