Название | Грузия муваффақиятга қандай эришди |
---|---|
Автор произведения | Лариса Буракова |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn | 978-9943-23-186-3 |
Сўнгра жиддий кампания ташкил этдик, ҳар бир қишлоққа бордик, кўплаб қўлларни тутдик ва инсонларни эшитдик, улар билан суҳбатлашдик. Шу каби суҳбатлардан бир ҳафта кейин ўз дастуримизни яратдик. Кунига олти-етти учрашув ташкил этардик, ҳар бир учрашув бир-бир ярим соат давом этарди. Жуда тиғиз ушбу дастур уч ой давом этди. Бизгача бу каби ҳаракатни ҳеч ким, ҳеч қачон амалга оширмаганди.
Грузия – кичик мамлакат ва жойларда ҳам қўллаб-қувватловчилари бўлган партиялар орасида биз ягона партия бўлиб чиқдик. Бу жараён худди юмалоқланаётган қор сингари катталашиб борди, шунинг учун ҳам парламент сайловларида ғалаба қозонишимиз ўзимиз учун ҳам кутилмаган ҳол бўлмади. 22 Албатта, ҳеч ким ғалабани бизга бериб қўйгиси келмади. Шунинг учун бизга аввал иккинчи, сўнгра учинчи ўринни таклиф этдилар. Сўнгра яна иккинчи ўринга ўтишимизни, биринчи ўрин эса аллақачон эгаллаб бўлинганини тан олишимизни сўрадилар. Аслида, агар бизга ўзимиз эгаллаган биринчи ўринни берганларида, ҳокимиятдагиларда ҳаракатларини давом эттириш учун яна бир ярим йил вақт бўларди. Биз эса парламентда кичик фракцияга эга бўлардик. Лекин Шеварднадзе ўжарлик қилиб туриб олди. У мослаша олмаслик қобилиятини тўлиқ намоён этди. Унинг муносиб тарзда эришган ғалабамизни бермасликдан бошқа бирор прагматик ечим таклиф қила оладиган якдил жамоаси ҳам йўқ эди. Ушбу ҳолат эса ҳаракатларнинг кескинлашувига ва Шеварднадзенинг истеъфосига олиб келди. Шеварднадзени, ташкилотчиликда нўноқ жамоасини яхши билган ҳолда, сценарий айнан шу тарзда кечишини бошиданоқ билгандим. Лекин, шуни айтиб ўтишим керак, бошқа мухолифатчиларнинг ҳеч бири бунга ишонмаганди. Чунки ҳаммада “Шеварднадзега бу амал бир умрга берилган, у биз билмаган яна нималарнидир билади”, деган аҳмоқона фикр бор эди. Менинг эса ишончим комил эди – бу ёғига у ҳеч нарсани билмасди.
Грузия олти йил ичида нималарга эришганини ҳар сафар эшитганимда (ёки ўзим санаб ўтганимда), доимо фильм суратга олинишида иштирок этаётгандек ҳиссиётларни бошдан кечираман. Лекин энди “декорация”лар эмас, “сценарий” ривожидаги кескин ўзгаришларни кўраман. Грузия собиқ Президенти
22
Грузияда парламент сайловлари 2003 йил 2 ноябрда бўлиб ўтган. Экзит-полларга кўра, Саакашвилининг “Миллий ҳаракат” партияси етакчилик қилган. Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотларига кўра, ўша пайтда амалдаги Президентнинг “Янги Грузия учун” партияси ғалаба қозонган.