Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Физика курси 1-китоб

    Омилжон Ахмаджонов

    Дарсликда умумий физика курсининг «Механика ва молекуляр физика» бўлимига доир материаллар баён этилган. Дарсликдаги ҳамма материал Халқаро бирликлар системаси (СИ) асосида берилган. Ўқувчига қулай бўлиши учун қонунлар, таърифлар ва муҳим терминлар ажратиб кўрсатилди.Дарслик олий Техника ўқув юртларининг инженер-техник ихтисоси бўйича ўқувчи студентлари учун мўлжалланган бўлиб, ундан педагогика институтларининг студентлари ва физика ўқитувчилари ҳам фойдаланишлари мумкин.

    Шумқадам

    Олимжон Хайит

    Олимжон Ҳайитнинг «Шумқадам» саргузашт-қиссаси ҳам худди унинг «Ёлланма қотил», «Тириклай кўмилган йигит», «Аждаҳо чангалида» детектив қиссалари каби ажойиб саргузаштларга бой асар ҳисобланади. Бу дунёда ҳар бир инсон саодатли бўлишни истайди. Аммо кўпчилик ўз оёғи остидаги иқболни кўрмай, уни узоқлардан излайди. Асар давомида кутилмаган қизиқарли воқеа-ҳодисалар асарнинг бош каҳрамони Суюнбойни тасодиф ҳолатларга учратиб келади.

    Шавкатнома

    Олимжон Бўриев

    Шоир ва таржимон Олимжон Бўриев 36 алоҳида назмий (ҳамда таржима) китоби муаллифидир. У Ўзбекистон мустақилликка эришгач ўзбек халқи учун янги мавзу Ислом маърифатини тараннум этувчи ўндан ортиқ китоблар ёзди ва таржима қилди. Жумладан, ҳазрати Низомий Ганжавий ва ҳазрати Хусрав Деҳлавийнинг «Хамса» асарлари, Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг «Ҳафт авранг» китобини туркий-ўзбек тилига таржима қилган, Хожа Ҳофиз Шерозий, Камол Хўжандий ва Абдураҳмон Жомийнинг ғазал девонлари ҳамда юзга яқин форс мумтоз шоирлари шеърларини тилимизга ўгириб, «Эрону Турон назмул-жавоҳири» баёзига тартиб берган ижодкор. Шунингдек, у «Амир Темур», «Жалолиддин жасорати» шеърий романлари, «Шоҳнома» эпопеяси, «Аҳмад Фарғоний», «Замахшарийнома», «Маънавият гултожи», «Маснавийи нур», «Қуръоннома», «Икки аср ижоди» куллиёти, «Сарвари олам Муҳаммад мустафо саллоҳу алайҳи васаллам» ва бошқа китоблар муаллифидир. Эътиборингизга этилаётган «Шавкатнома» асари Ватанимиз залворли тарихи ва шавкатли қаҳрамонларининг рамзий баёнидир.

    Маснавийи нур

    Олимжон Бўриев

    Олимжон Бўриев кейинги бир неча йиллар давомида «Қуръони карим маъноларининг назми» устида узлуксиз ишлаб, уламолар томонидан билдирилган қусур ва камчиликларни тузатди. Қуръон маъноларини шеърий йўлда таржима қилиш бу улуғ дастуриламални янада теран англашга кўмаклашади. Буюк салафларимиз томонидан ҳатто соф фиқҳий масалаларнинг шеърий йўлда китобат қилиниши бунинг ёрқин далили. Қуръони Карим маънолари назмини мутолаа қиларкансиз, Яратгувчининг бу тенгсиз мўъжизасида нақадар жозиб оҳанг борлиги ва худди шу қудратли оҳангдорлик қалбингизга теранроқ сингиб бораётганини ҳис қиласиз. Ўзаро оҳангдош сўзларнинг оқиб келиши сизни маҳлиё этади.

    Сардор "Бешагачский" - тоза ўғри

    Озод Муъмин

    Китоб сарлавҳасидаги «тоза ўғри» ибораси сизга эриш туйилмасин. Бу ифода криминал оламда кенг ишлатилади ва ўғриларнинг ички қонунларини – тушунчаларини бузмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилади.Ушбу китобга ёзувчининг бир криминал қиссаси ва икки ҳикояси киритилган.Озод Мўъмин – фантастик, тарихий, таржима асарлар, қўшиқлар ва ҳажвий-юмористик ҳикоялар муаллифидир. Унинг фантастикаси чет тилларга ўгирилиб, чоп этилган. Шунинг билан бир қаторда, у – олим, физика-математика фанлари номзоди, ихтирочи ҳамдир.Унинг «Хиёбондаги уч учрашув», «Мен – робот», «Энг доно от» ва «Бир йигит ва уч қиз ҳангомаси» китоблари ва катта эътибор қозонган «Буюк Амир Темурнинг ёқути» тарихий асари дунё юзини кўрган.

    "Ойжамол" чойхонаси

    Озод Муъмин

    Озод Мўъмин – фантастик, тарихий, таржима асарлар, қўшиқлар ва хажвий-юмористик ҳикоялар муаллифидир. Шулар билан бир қаторда, У – олим, физика-математика фанлари номзоди, ихтирочи ҳамдир. Унинг ҳаёлий хикоялари чет тилларга ўгирилиб, чоп этилган. «Хиёбондаги уч учрашув», «Мен – робот», «Энг доно от», «Бир йигит ва уч қиз ҳангомаси», «Сардор „Бешагачский“ – тоза ўғри» китоблари, «Ваҳдат ул–ҳақойиқ» фалсафий трактати ва катта эътибор қозонган «Буюк Амир Темур ёқути» тарихий асари дунё юзини кўрган. Озод Мўъминнинг қўлингиздаги китобига ўзбек адабиёти учун янги бўлган криминал триллер йўналишида битилган қисса ва фантастик ҳикоя киритилган.