Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon

    Организмни тозалаш усуллари

    Равшан Аюпов

    Кўп ейиш ва нотўғри овқатланиш одатини ташламасдан, ошқозон ва ичакларни даволаб, яхшилаб тозаламасдан ҳеч бир дори-дармон ва шифобахш ўсимлик ёки гиёҳ инсон организмининг тузалиб кетишини ва соғлом бўлишини тўла таъминлай олмайди. Бугунги кунда инсоннинг ошқозони ва жигари ўзига хос ахлат қутисига, танаси эса касалликлар йиғилган сандиққа айланган дейишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам, агар турли хил касалликлардан узоқ бўлиб, саломатлигингизни яхши сақламоқчи бўлсангиз, умр бўйи организмдаги шлаклардан ҳоли бўлиб яшаш керак – яъни, организмни тез-тез тозалаб туриш лозим. Ушбу китобчада ҳудди шу масалалар муҳокама қилинади ва бир қанча манбаъларга таянган ҳолда, унинг оммабоп ечимларини топишга харакат қилинади. Китобча тиббий қўлланма ёки кўрсатмалар мажмуи эмас, шунинг учун унда келтирилган турли хил тавсия, рецепт, дамлама, қайнатма, шифобаҳш таркиб ва муолажаларни сизни даволовчи тажрибали шифокорингиз билан атрофлича маслаҳатлашиб, келишилгандан сўнггина ишлатсангиз, мақсадга ҳам, ақлга ҳам мувофиқ иш қилган бўласиз. Чунки у сизнинг тиббий холатингизни яхши билган ҳолда керакли маслаҳат ва тавсияларни бериши мумкин.

    Доривор ўсимликлар ва улардан фойдаланиш. 3-китоб

    Равшан Аюпов

    Инсонлар қадим замонлардан буён турли хил гиёҳларнинг даволовчи ва қувват берувчи хусусиятларини билишган ҳамда бу билимларини турли хил хасталикларни даволашда ишлатишган. Масалан, қадимги Мисрда, Хиндистонда, Хитойда, Ўрта Осиёда ва бошқа кўпчилик давлатларда табиблар гиёҳларнинг нималарга даво бўлиши хақида кўпгина рисолалар ёзиб қолдирганлар. Ушбу китобчада халқ табобатининг кўплаб доривор гиёҳлардан иборат ва турли хил касалликларга даво бўла оладиган шифобахш таркиблари келтирилган. Бу таркибларда ишлатиладиган гиёҳларнинг деярли барчасини юртимиз табиатидан, чўл-адирлар ва тоғларидан топишингиз мумкин. Китобчатабиатнингдоривор ўсимликларидан самаралифойдаланишни истаган барча инсонларга мўлжалланган. Бу китобча мустақил даволаниш учун ишлатилиши мумкин бўлган фундаментал тиббиёт қўлланмаси эмас, шунинг учун унда келтирилган доривор таркиблардан фойдаланишда ўз даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашиб, ташхис ҳамда тиббий холатингизга мос равишда у ёки бу шифобахш таркибларни ишлатишингиз мумкин

    Доривор ўсимликлар ва улардан фойдаланиш. 2-китоб

    Олтин ва унинг хосиятлари

    Равшан Аюпов

    Олтиндан худди кумуш сингари қадим замонлардан буён турли-туман зеб-зийнат буюмлари тайёрланган. Бу тақинчоқлар ва рўзғор буюмлари ўзларининг гўзалликлари ҳамда нафисликлари билан кишини ҳайратга солади. Бу китобда барча ўқимишли ва қизиқувчан инсонлар учун энг қимматбаҳо металлардан бири деб ҳисобланадиган олтиннинг инсон организмини соғломлаштирадиган, ҳимоя қиладиган ҳамда ёшартирадиган кўпчилик фойдали хусусиятлари ҳақида сўз юритилади. Аммо ушбу китобча соғликни сақлаш бўйича қўлланма ҳисобланмайди, шунинг учун ундаги барча тавсиялар даволовчи шифокор билан келишилган ҳолда бажарилиш лозим.

    Тил таълимида ахборот технологиялари бўйича ўқув-услубий қўлланма

    Равшан Аюпов

    Ушбу ўқув-услубий мажмуа филология факультетлари 1-босқич талабаларига Тил таълимида АТ фани бўйича ўқитиладиган турли хилдаги дарс машғулотларининг намунавий ва ишчи дапстурлари, силлабуси, маъруза машғулотларининг маъно ва мазмуни, амалий машгулотлар мазмуни ва предмети, талабаларнинг мустақил ишларини ташкил этиш ва ўтказиш технологиялари, лаборатория машғулотлари мазмуни, масофавий таълим шакллари ва усуллари, ўрганилаётган фан бўйича тестлар тўплами, фан бўйича атамалариннг изоҳли луғати ҳамда талабалар билимини баҳолаб бориш бўйича талаблар каби замонавий таълим жараёни учун зарур бўлган ўқув-услубий материалларни ўз ичига олади.

    Ўқувчи-ёшларни «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишнинг назарий-методологик асослари

    Р.Г. Сафарова

    Ушбу монографияда «оммавий маданият» ва унинг вужудга келиши, турлари, ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари, ўқувчиларнинг шахс сифатида шаклланишига кўрсатадиган салбий таъсири, унинг салбий таъсир кўрсатувчи воситалари, Ўзбекистонда унга қарши кураш жараёнининг вужудга келиши ҳақида кенг маълумотлар берилади. Ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш воситалари, соғлом тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш асосида қарши иммунитет ҳосил қилиш, дарсликлар ва ўқув адабиётларида «оммавий маданият»га қарши курашчанлик руҳини кучайтиришга хизмат қиладиган дидактик бирликларни тақдим этиш имкониятлари кенг баён қилинади. умумий ўрта таълим жараёнида ўқувчиларда аждодларимиз меросини кенг ўрганиш орқали «оммавий маданият»га қарши иммунитетни ҳосил қилиш йўналишлари, ўқувчиларда курашчанлик кўникмаларини шакллантириш имкониятлари ҳақида фикр юритилади.Ушбу китоб педагог ходимлар, талабалар, тадқиқотчилар, дастур ва дарслик муаллифлари, маънавий-маърифий тарбия билан шуғулланувчи мутахассислар, синф раҳбарлари учун ўзига хос дастуруламал бўлиб хизмат қилади.

    Бу - жуда соз

    Пулат Мумин

    Шеър, қўшиқ ва эртаклар. Ўрта ва катта ёшдаги болалар учун

    Бағишловлар ва Олқишловлар

    Пулат Мумин

    Бу китобда аҳли уламо, аҳли адиб, ахди санъат, шунингдек аҳли улфатларга ёзилган самимий шеърий бағишловлар, олқишловлар мухлисларни қувонтиради. Уларда фанимиз пешволари, атоқли адиблари, донгдор санъаткорлар-у шоирнинг улфатлари ҳақида сўз боради, яхши ниятлар тилайди дилидан. Шунингдек, китобда шоирнинг устозлари ҳақидаги ибратли эсдаликлар ҳам мавжуд.Ҳар бир шеърий бағишлов ва олқишловлар ул зотларнинг ўз қиёфаси ва асарларидан келиб чиқиб тараннум қилинган.