Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Улуғ Амир ўғитлари

    Тулкин Хайит

    Ушбу китобда муаллифлар жаҳонга машҳур «Темур тузуклари» асарини муфассал шарҳлашга ва унинг қадр-қиймати ҳақида ўқувчилар билан мулоҳаза юритишга ҳаракат қилганлар, зеро, бу анъана қадимий бўлиб, аждодларимиз ҳам бундай асарларни кенг шарҳлаб, унинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб берганлар. Ҳатто бир асар ҳақида ўнлаб, юзлаб шарҳлар, китоблар ёзилганини ҳам яхши биламиз.Мазкур асар «Темур тузуклари»ни ўрганмоқчи бўлган китобхонлар, айниқса, мактаб ўқувчилари, академик лицей, коллеж ва олий ўқув юрти талабалари учун ҳам қўшимча манба сифатида хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

    Лоқайдлик - маънавий фожиа

    Тошпулат Ашуров

    Муаллифнинг ушбу китобида олам ва одам муаммолари, шахс ва жамият муносабатлари хусусидаги кузатиш ва хулосалар ўз аксини топган.Унинг куюнчаклиги, инсон ва унинг тақдири, изтироб ва қувончлари, меҳнати ва шукронаси ҳақидаги мулоҳазалари Сизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

    Кимёдан тестли тренинг 7-синф

    Т. Каримов

    Ushbu qo'llanma darslik va ustozlardan olingan bilimlarni mustaqil mukammallashtirishga mo'ljallangan. Demak litsey, kollej o'quvchilari uchun ham foydadan holi emas. Har bir mavzuning test kaliti (3-5) va test javoblari (10-30) to'rtburchak ichida berilgan. Yuqori sinf o'quvchilariga mo'ljallangan savolning tartib raqami quyuqroq bo'yoqda yozilgan.

    Кўзинг ибрат била оч

    Сўфи Оллоёр

    Сўфий Оллоҳёр Туркистон халқлари орасида мутасаввуф шоир ва адиб сифатида кенг шуҳрат қозонган буюк алломаларимиздан биридир. У зоти покнинг исми Оллоҳёр, падари бузрукворларининг исми шарифлари Оллоҳқулидир. Сўфий мартабаси у кишининг шариат ва тариқат йўлидаги эътиқод ҳамда хизматлари учун берилган.Тасаввуф адабиётининг йирик вакили Сўфий Оллоҳёр ижоди ҳозирги давр киишларини тарбиялашда маънавий хазинадир. Ушбу китобда шоирнинг бир туркум лирик шеърлари ҳамда ахлоқий-таълимий руҳдаги асарларидан парчалар жамланган.