ЭЗОП. Хамидулла Абдуллаев

Читать онлайн.
Название ЭЗОП
Автор произведения Хамидулла Абдуллаев
Жанр Историческая литература
Серия
Издательство Историческая литература
Год выпуска 2017
isbn



Скачать книгу

                    Буюк ватандошимиз Абу Наср Фаробийнинг фикрича бахт-саодат тушунчаси “фаол ақлга энг яқин турган нарсадир, ва унинг маъно-мохияти фаол ақл билан қўшилувида яширингандир. Бахт-саодат фаол ақлнинг энг яқин босқичига шиддат билан етишдирки, бу жойда рух моддий таянчга эхтиёж қолмайди. Бахт-саодат хайрли ишнинг ўзгинаси бўлиб, хар бир инсон эришиши мумкин бўлган мақсадларнинг энг улуғидир. Барча фазилатларнинг мақсади рухий хайрихохликдир. Демак барча рухий кечинмаларнинг сабаби ихтилоф ва қарама-қаршиликдир. Инсон қарама-қаршиликлар исканжасида улғайиб, камолат ва камчиликларни эгаллайбошлайди. Демак мақсадларимизнинг энг улуғи инсониятнинг бахт-саодати учун, порлоқ келажаги учун қайғуриш ва меҳнат қилиш.                                                Хозирги замонамизда илм ва тараққиёт шундай имкониятларни яратганки, у бутун башариятнинг асрий орзуси бўлган тўла бахт саодатни ер юзнинг ўзида яратиб беришга қодир. Бу уч асарни диққат билан ўқиб чиққан китобхоннинг кўз ўнгида, босиб ўтгани, шунга қарамай у хар доим эзгуликни орзу қилиб у томон одимлагани, ва айни чоғда оғир юк остида бўлатуриб қанчалик гўзаллашганини, қанчалик муъжизалар яратганини гувохи бўлади.

      Хотири жамлик

      Соқий ёнда бўлса ёқутлаб санам,

      Узум бўлса, Хизр суви ҳам,

      Зухро Мутриб Исо бўлсада Хамдам,

      Шодлик бўлмас хотир бўлмас эса жам.

      Бир диний уламо танишим шундай хикмат сўзлаб берган эди: Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) Парвардигорнинг хузурида бўлганларида, энг улуғ неъмат тўғрисида сўраган эканлар. Оллоҳ шундай жавоб берган экан:

      Бандалар учун энг улуғ неъмат танисихатлик ва хотирижамлик.                   Бу улуғ неъматни бобокалонларимиз хардоим дуога қўл очиб Оллоҳдан сўраб келганлар.                                                                         Бу истакка етишиш йўлларини хамма ҳам билавермайди. Хўш унга қандай етишиш мумкин. Энг аввалло нодон одамлар асло хотиржамликка эришаолмайдилар, чунки уларда нафс ғолиблиги оқибатида, турли-туман жиноятлар қилишга бўлган мойиллик кучли бўлади. Ана шунинг учун жиноятчиларнинг аксарият кўпчилиги нодон кишилардир. Наркоман, фохишабоз, ўғри, қиморбоз, порахўр кишилар хечқачон хотиржамликка эришаолмайдилар ва унга бориш йўлларини изламайдилар, қадрламайдилар ҳам, хар доим нафс хохишини қондириш билан машғул бўладилар. Демак кишилардаги нокис сифатлар очкўзлик, каландимоғлик, хасидгўйлик, бахиллик, хиёнаткорлик кабилар хотиржамлик йўлини беркитиб қўяди. Нопок одамлар хечқачон хотиржамликка эришаолмай ўз умриларини фожеа билан ёхуд жазо олиш билан якунлайдилар. Хотиржамликдан махрум одамларга турмуш қувончлари, хаёт гўзалликларини кўриш насиб қилмайди, хечқачон меҳр кўрмай афсус ва надомат билан ўтадилар, ўзлари ҳам хечкимга самимий меҳр кўрсатмайдилар, Уларга тинимсиз хавотирлик, кўнгли ғашлик насиб қилади холос. Хўш хотиржамликка кимлар эришаоладилар?

      Унга халол, меҳнатсевар, илмли, маърифатли кишилар эришадилар ва қувончли, унумли ҳаёт кечирадилар. Хотир жам одамнинг уйқуси мириқарли, таоми тотли, кайфияти аъло, асаблари тинч, ҳаёти фаолиятли меҳнати унумли, тани соғлом бўлади, чехраси чиройли, юзидан нур сочилади. Хаётимиз осойишта, серзавқ ва мазмунли бўлиши учун юртимиз тинч бўлсин, миллатимиз хотири жам бўлсин, барчамизга Парвардигор ана шу улуғ неъматни дариғ тутмасин. Юртимизнинг юксалиши бунданда юксак бўлаверсин.

      Инсон

      Инсон ижтимоий жонзот, шундай бўлмаганда эди, бу даражада юксак, бу даражада қудратли бўлаолмас эди. У бир-биридан ўрганиб, бир-бирига ўрганиб ақилли бўлади, ўрганмай ақилли бўлишнинг бошқа йўли йўқ. Тинмай ўрганиб, тинмай ўргатиб, бутун умр меҳнат қилиб толиқмаган одам зоти тинимсиз тараққий қилиши ҳам аниқ, ана шундай хусусият уни ҳечқачон тарк этмайди, чунки унинг вужуди орзулар макони, асло орзу қилишдан тўхтамайи, афсуски кўпгина холатларда орзулар армонлар билан алмашиб туради.

      Энди хечнарса ёзмайман дейман асаримни якўнлаш олдидан, бироз вакт ўтадию яна ёзгим келиб қолади, бундай холат кўп маротаба такрорланди, охир оқибат хали анчагина асарлар ёзаман шекилли деган хулосага келдим, фикримча инсоннинг фикрлаши умрбод тухтамайдиган жараён экан. Аслида шундай бўлиб чиқди, лекин фикрлашлар ҳам ўзгариб бориб бир нуқтага етканда ижод қилиш учун яроқсиз холга тушиб қолар экан. Бундай холат харкимда хархил даврда бошланса керак. Хуллас мен ёзаолмай қолмоқда ман фикрларим айқаш – уйқаш – хотира нураган, тиниқлик мутлақо йўқолган, қувончли кайфият ноёб ходисага айланган. Авваллари бирор нарса ёзиш завқ бағишласа, энди у зўрма – зўраки, илгарилари фикрлар ёмғири остида бўлган, энди томчи сув томмайдиган тақир чўлдаман. Демак барча жараённинг умри бўлгани каби, ижод қилишнинг ҳам ўз фурсати бор. Мен бу жараёнларни ёритишимдан мақсад, ижодкор шошилмоғи. У имконияти ўз ихтиёридалигида кўп ишлаши, кўп ёзиши лозим.

      Кириш сўзи

      Ҳарқандай асарнинг чинакам хаками маърифатли ўқувчилардир. Мустақиллигимизниннг дастлабки йилларида анчагина маърифатпарвар кишилар гангиб қолишди, бундай фойдаланган баъзибир кимсалар, чаласавод маддоҳлар диний либосларга бурканиб олиб вайсай бошладилар,