Келиннома. Рахима Шомансурова

Читать онлайн.
Название Келиннома
Автор произведения Рахима Шомансурова
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-07-578-8



Скачать книгу

муқаддас даргоҳнинг устувор қонун-қоидалари ҳам мангудир. Қайси юртда яшамасинлар, бахтли ҳаёт кечираётганларга эътибор берсангиз, улар қалъасининг пойдевори ҳам, девори ҳам, томи ҳам асрлар давомида синалиб келинган муҳаббат, вафо ва садоқат, фидойиликдан таркиб топганини кўрасиз. Одам Ато ва Момо Ҳаводан бери шундай.

      Башариятнинг оила, муҳаббат дарди бир. Бу борада йўл қўйиладиган хатолар оқибатида келадиган изтироб, дардлари ҳам бир.

      Шарқда оила қадим-қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланган. Биз – ўзбекларнинг ҳам бошқаларга ўрнак бўлгулик ўзимизга хос оиланомаларимиз мавжуд. Хусусан, ўзбек оилаларининг серилдизлик, сербутоқлик хусусиятлари, каттанинг етовига юриш, кичикнинг иззатини жойига қўйиш, меҳмондўстлик каби фазилатлари қадим-қадимдан ва бугунги кунда бошқа миллат кишиларида ҳам ҳайрат, ҳам ҳурмат уйғотган. Ушбу китобда ана шу муқаддас қўрғоннинг посбонлари – қиз, аёл, оналарнинг ўрни хусусида сўз юритилади.

      Халқимиз, миллатимизга оид қайси манба, қайси қўлёзмага мурожаат этманг, она, аёл шу оиланинг муқаддаслигини таъминловчи мўътабар инсон сифатида таърифланади.

      Қуръони каримда, ҳадисларда аёл – онани улуғлаш кераклиги ҳақида кўплаб ибратли кўрсатмалар бор. Уларнинг ҳаммаси аёл – онанинг оилада тутган ўрнидан келиб чиқиб айтилганини унутмасак бас. Негаки, дунёга янги келган фарзанд учун оила – илк тарбия маскани бўлса, аёл – она шу тарбия маскани, шу муқаддас даргоҳнинг маънавий-ахлоқий муҳитини яратувчи мўътабар зотдир.

      Момоларимиз ўз чекларига тушган бу қутлуғ вазифани жуда сидқидилдан бажариб келганлар. Ана шу момолар ўгитини эсда тутиш, мағзини тўқ қилиш, тиклаш ва ривожлантиришни ҳозирги кунда олдимизда турган катта вазифаларнинг бир зарраси деб билмоқ керак. Китобдаги ҳар бир ҳаётий воқеаҳикояда муаллиф қайта-қайта миллатнинг юзи, нозик қалби, ор-номуси оиладан бошланишини яхши билган момоларимизга мурожаат этади, уларга қувват бериб турган омилларга эҳтиром билан қарайди.

      Қалбнинг иймонли ва раҳмонлиги ёки, аксинча, бағритошлик, дажжоллик ҳам оилада шаклланади.

      Оналаримиз оилада фарзанд тарбиясидек муқаддас вазифани жуда оддий йўл билан, яъни оила одоби, демакки халқ одобининг энг ибтидоий қирралари – каттага ҳурмат, кичикка иззат, муросаи-мадора, юлдузга юлдузни мослаб яшаш кабиларни сингдириш, ривожлантириш билан ўтаганлар. Оқибатда халқимизга улуғ фарзандларни етиштириб берганлар. Бунинг остида улуғ ҳаётий фалсафа – ўз оиласида тинчтотув яшаган, аввало ўз инсоний ҳурмати-ю бурчини чуқур англаган, яқинлари, жигарларини иззат қилган киши жамиятда ҳам, Ватанида ҳам тинчлик, осойишталик ўрнатиш, истиқлолни мустаҳкамлаш учун курашади, деган ишонч ётибди.

      Муаллиф қарийб ҳар бир ҳикоя – суҳбатида Қуръони карим ва Ҳадислар каби муқаддас китобларга, адабиётимизнинг Алишер Навоий, Мирзо Бедил, Хусайн Воиз Кошифий, Жалолиддин Румий, Юсуф хос Ҳожиб, Имом Исмоил ал-Бухорий, Имом Ғаззолий, Фаридиддин Аттор каби халқимизга ўлмас ахлоқнома ва одобномалар қолдирган мумтозларига бежиз мурожаат қилмагани сезилиб туради. Мумтозларнинг бокира булоғидан унинг ўзи кўп нарса олибгина қолмай, у оламга сизни ҳам етаклайди ва чуқурлашганингиз сари қалбингиз ёришиб бораётганини ҳис қиласиз.

      Мазкур китобда муаллифнинг ижоди давомида шу мавзуга оид яратган асарлари жамланган. Ҳар рисола остида унинг яралган йили ҳам кўрсатилди. Бу бежиз эмас. Ҳаёт – бетиним дарё. Оилавий муносабатлар – ўчмас мавзу…

      Бир қараганда оилавий муносабатлар, қайнона, келин, қизлар одоблари кўпчиликка азалий тойинчоқ мавзудек кўриниши мумкин.

      Муаллиф бу нозик мавзуга юраги ачишганидан киришганини ҳар саҳифада сезиб турасиз. Негаки, қай бир вақт – касби туфайли, қай бир вақт – ногаҳон, у гул қизларимизнинг ўз бурчлари, жамият, миллат олдидаги вазифаларини англаш, уни бажариш у ёқда турсин, бирламчи ўринга ўз талабларини қўяётганларини, шу талаблар аксарият ўринсиз ва мавридсиз эканлигини тушунмаслик оқибатида турмушнинг илк синовлари олдидаёқ саросимага тушиб қолаётганларига кўп дуч келади. Бу – яқин ўтмишимиздаги аёлнинг эркаклар билан тенг бўлиш, имкон борича ҳатто улардан ўтиш истак-интилишларининг оқибатидир.

      Ёшлар ичида уй иши ижросини, бекалар уҳдасидаги вазифаларни аёл учун таҳқир деб тушунадиганлар анчагина. Айримларнинг қарашича, у – қиз, у – келин, у – онами, демак ҳамма эътибор унга бўлиши керак! Ҳатто Қуръону ҳадислардан мисол келтириб, муқаддас китобларда аёлларни эъзозлаш буюрилган, деб ўзларига иззат талаб қиладиганлар ҳам талайгина. Аёлга, онага баҳони, биринчи навбатда, улар ўзларининг асл вазифаларини қандай бажараётганларига қараб берилишини унутадилар. Китобдаги фикрлар шу вазифаларни эслатишнинг нозик шакли холос. Эслатилганда ҳам пешонага мушт ургандек даққи қилиб эмас, мулойим, самимий, оналарча куюнчаклик билан эслатишдир.

      «Эру хотин – қўш ҳўкиз» деган мақолни кўп эшитганмиз. Бу оиланинг иқтисодиёти аксарият эркакда бўлса, маънавияти аёлда, онада, хотинда, яъни бекада эканлигига ишорадир.

      Қадимий удумларимиз бўйича қозондаги овқатнинг олди қарияларга, отага сузилади. Қариялардан, отадан аввал дастурхонга қўл узатилмайди. Одобимизнинг кичик зарраси бўлган шу масалага чуқур қаранг-а! Ахир бу – нон топиб егизаётган