Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Читать онлайн.
Название Дарё
Автор произведения Абдукаюм Йулдошев
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn 978-9943-03-762-5



Скачать книгу

плар орқали боғланган бўлади. Шундан бўлса керак, ўткир сюжетли қисса, ҳикоя ва романлари билан ўқирманлар эътиборини қозониб келаётган ёзувчи Абдуқаюм Йўлдош ҳам умрининг асосий қисми кечган ва ҳамон кечмоқда бўлган Сирдарё ҳамда унинг одамларини кўплаб асарларида бот-бот тасвирлаб келарди. Ижоди гуллаган даврда «Дарё» отлиғ роман ёзиб, фарзандлик муҳаббатини йирик жанрдаги асари орқали билдирибди. Лекин бу битик муаллифнинг униб-ўсган юртига ёлғиз эътирофидангина иборат эмас, балки унда ёзувчини безовта қилган, ўйлантириб юрган қатор ижтимоий-маънавий муаммолар инсоний тақдирлар орқали акс эттирилган.

      Роман «Дарё» деб номланган бўлсада, унда Сирдарёнинг турфа табиати тасвир қилиниб қолмай, кўпроқ дарёга қай даражададир тегишли бўлган одамларнинг чигалдан-чигал ва бетакрор қисматлари акс эттирилган. «Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртана-лар тошар, сўзламас, жимгина оқарда кетар…», – дейди ҳазрат Румий. Ёзувчи дарёга дахлдор одамлар руҳияти ва ўзаро муносабатларида сиртдан кўзга ташланмайдиган пўртанаю бўронларни бор кўлами билан акс эттиришга уринган. Абдуқаюмнинг кўпчилик асарлари сингари киши руҳиятини қамраб оладиган тезкор сюжет асосига қурилган «Дарё» романи ҳам шавқ билан ўқилади. Бунга асар сюжети ривожидаги қарқин (шиддат), ёзувчи тилининг жозибадорлиги ҳамда роман вужудига сингдириб юборилган адоқсиз дардчил юмор туфайли эришилган.

      Ёзувчининг дарё тимсолидан воқеалар кечадиган жуғрофий маконгина эмас, балки асар ритмикасини белгилаш воситаси сифатида ҳам фойдалана билгани, айниқса, ўзгача жозиба бахш этган. Бутун асар давомида дарёга хос долға, қудрат, кўлам, кенглик, сокинлик сингари жиҳатлар бадиий тасвир талабига мувофиқ ўрни билан бирма-бир намоён бўлади. Бошқача айтганда, тўхтовсиз оқаётган дарёга хос турлича маром битикнинг ички мусиқасини ташкил этади.

      «Дарё» романидаги Рустам, Дилобар, Толян, Тош тимсолларини ўзбек адабиёти учун том маънодаги янгилик бўлган персонажлар дейиш мумкин. Адабиётимизда нафс қутқусига учган кимсалар кўп тасвирланган. Лекин кўпинча бундай тимсоллар тасвирида ўзига хослик, бетакрорлик, уларни ёвузлик сари ундаган омиллар табиийлиги етарлича кўрсатилмасди. Ушбу романдаги ҳар бир тимсол ўзига хос қайтарилмас жонли одам сифатида тасвирлангани боис уларнинг тутумлари ўқирманни ишонтирибгина қолмай, ўз тақдирларига шерик ҳам қилади.

      Болалар уйида вояга етгани, ҳеч кимдан меҳр кўрмай ўсгани сабаб ҳаётдан норози, одамлардан аламзада, нафси етовида ҳаром-хариш йўлларда юриб бедаво спид касалига йўлиққан Тожибой (Толян)нинг: «Нима учун энди мен айни кучга тўлган, навқирон ёшимда индамасдан ўлиб кетаверишим керак экан? Нима учун? Йўқ, мен ўнтаси, йигирматаси, ўттизтаси, юзтасини ўзим билан олиб кетаман! Мен сиғмаган ҳаётда уларгаям ўрин йўқ!» тарзидаги фикрида унинг жоҳил ва ёвуз қиёфаси намоён бўлади. Мутлақо гуноҳсиз одамларга ўз касалини атай юқтириши, ёзиқсиз кишиларни ўлимга маҳкум этиб, қотиллик билан аламдан чиқишга уриниши унинг табиатидаги ёвузлик даражасини намоён қилади.

      Романдаги асосий тимсоллардан бири Дилшодга узоқ вақт давомида ўта садоқатли дўст бўлиб кўринишнинг уддасидан чиқадиган сирттан соддаваш, аслида устомон ва хиёнаткор Мансур ҳам аламзада ва норози. Лекин унинг норозилиги ва аламзадалиги сувланадиган қайноқ ҳам, буларнинг миқиёси ҳам ўзгача. Асарда тасвирланишича у: «Ақлини таниганидан бери ичкиликка муккасидан кетган отасидан фақат сўкиш, ҳақорат эшитадиган, уйда эр-хотининг адоғи йўқ жанжалларидан, бундай пайтларда бир-бирларига айтадиган энг разил, энг ифлос, энг тубан… қарғишларидан безиб қолган, алал-оқибат буларнинг ҳаммасини ташлаб, олис-олисларга кетаман, янгича ҳаёт бошлайман дея аҳд қилиб юрган…» омадсиз йигит. Мансур – мунофиқ, омадсиз, аламзада, кинчи (ҳасадгўй), хиёнаткор, аммо қотил эмас. Шу сабаб энг яқин ва беғараз дўсти Дилшодни сота олгани ҳолда унга қарата ўқ узолмайди. Ҳа, узмайди эмас, айнан, узолмайди! Негаки, унинг шахсиятини ташкил этган ёвузлик сифатлари тўқимасида қотиллик хужайраси йўқ ва бу ҳол асарда жуда ишонарли кўрсатилади. Мансур Дилшоднинг мустақил бошлаган ишини барбод қилиб, унинг отасидан йигирма беш минг доллар ундириб, «…ўзини осмон санаб юрган одамнинг (яъни, Дилшоднинг – Қ.Й.) ер билан битта бўлишини…» кўриб завқланмоқчи бўлган олчоқ кимса эди. Бу нияти амалга ошмай қолгач, гувоҳни йўқотиш учун Дилшодни отиб ташлаш керак бўлганда, Мансур бу ишни қилолмайди. Кўринадики, ёзувчи асарида иштирок этган ҳар бир персонажнинг руҳий-амалий имкониятини ғоят аниқ ҳисобга ола билади.

      Миллий адабиётимизда ёвуз кимсалар кўринишдан ҳам хунук ва ёқимсиз қилиб кўрсатилар эди. Халқимиз орасидаги: «Туси яхшидан тугилма» нақлига бадиий тасвирда ҳам кўпинча амал қилинарди. Абдуқаюм романда ўзгача йўлдан боради: у устомон ва шафқатсиз Рустамни ташқаридан ғоят бежирим, келишган, истеъдодли одам сифатида кўрсатади. Юзсиз, шаллақи ва тубан Дилобарни эса ҳар қандай қалтис ҳолатда ҳам ўзини тута биладиган, совуққон, топқир, ақлли, ғоят гўзал қиз сифатида тасвирлайди. Шунингдек, товламачи Тош, «бир нималик» бўлиб қолиш илинжида ҳар йўлга юришга ҳозир қўрқоқ ва очкўз Самад, Қаҳҳор сингари персонажларнинг руҳий дунёси ва хатти-ҳаракатлари ҳам ўта табиий, ишонарли акс эттирилган. Бу кимсалар қанчалик ақлли, уддали,