Название | Шоҳжаҳоннинг орзуси |
---|---|
Автор произведения | Одина Эъзоз |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Китобнинг чоп этилишида ҳомийлик қилган хусусий тадбиркор
Матлубахон Ҳабибуллохон қизига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
ОЙИМ
Ҳаётнинг гули,
Гулнинг булбули,
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – ойим.
Қайси бир она
Яхши ва доно
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – Ойим.
Эртак тўқиган,
Китоб ўқиган,
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – Ойим.
Меҳнатни суйган,
Ҳосиллар уйган,
Ким десалар, ким?
Мен дейман: – Ойим.
НОННИНГ ДЕГАНИ
Мени ётиб есангиз,
Ушоғимни тўксангиз,
Хафа бўлиб қоламан,
Чуқур ўйга толаман.
Менсиз дастурхон бефайз,
Ширинмас ҳатто майиз.
Увол қилманг ҳеч қачон,
Куч-қувватман ҳар қачон.
Ширмой нонман, ширмой нон,
Мен-ла тўкин дастурхон.
Тандирга қалаб олов,
Ойинг пиширар дарров.
ҚУЁШ
Йўлга қалбим ёқиб чиқаман,
Нур – зирагим тақиб чиқаман.
Ердан қувват, завқ-шавқ оламан,
Кеч тушганин билмай қоламан.
МЕҐНАТСЕВАР
Офтоб чиқди оламга
Нур тўшалди даламга.
Ёрдам бера бошладим
Эрта тонгдан дадамга.
Дадам: – Ишчан ўғлим, – дер.
Мақтови роса ёқар.
Меҳнатимдан қувониб,
Қуёшжон кулиб боқар.
ҚЎҒИРЧОҒИМ
Қўғирчоғим, кулмадинг,
Остонадан жилмадинг.
Сенга шунча гапирдим,
Қулоғингга илмадинг.
Сочларинг узун-узун,
Гул келтирдим сен учун.
Индамай туришингдан
Ўзим айланай, ўзим.
Қўғирчоғим, қўғирчоқ,
Кўзгинанг яшил мунчоқ.
Мактаб борсам синглимга
Бўла қолгин овунчоқ.
НОЗИМАНИНГ ОРЗУСИ
Қор ёғар бўралаб, бўралаб,
Нозима ойнадан мўралаб,
Дер: – Оқ кўйлак кийибди олча,
Гўзаллашиб кетибди анча.
Ойи, ойи, олчага айтинг,
Оқ кўйлагин у бериб турсин.
Боғчамизга бир кийиб борай,
Ўртоқларим шодланиб кулсин.
НИЯТ
Шоҳжаҳоннинг нияти
Учувчи бўлиш.
Юлдузларнинг ёнида
Жилмайиб туриш.
Етса дейди оёғим
Осмонга, ойга.
Юқоридан бемалол
Қарасам сойга.
Оймоманинг бағридан
Гул, чечак терсам.
Уйга қайтиб келганда
Аямга берсам.
КУНГАБОҚАР
Кунгабоқардир исмим,
Дарахтдек адил жисмим.
Сап-сариқ қалпоқларим.
Ям-яшил қулоқларим.
Меҳнат қилиш хўп соз-да,
Парвариш қилинг ёзда,
Пистам билан сийлайман
Шунда кузда, аёзда.
ОЛМА
Мен олмаман, олмаман,
Меваларга холаман.
Мени енг сувга чайиб,
Темир модда бўламан.
АНОР
Анорман дона-дона,
Бағримдир хона-хона.
Саноқни билишингни
Мени санаб, бир сина.
АНЖИР
Япалоқман, мевам мазали,
Увол қилма, хомман мен ҳали.
Етиламан келганда галим,
Йўталмайсан, мени е, Салим.
ЁНҒОҚ
Дум-думалоқ ёнғоқман,
Барглари шапалоқман.
Мағзим қуввату дармон,
Емаган қилар армон.
ЛИМОН
Дардга шифо бўламан,
Сариқ рангга тўламан.
Ширин чой-ла ичсангиз,
Ҳузур бўлар билсангиз.
Шамоллашга