Название | Умидли дунё ёки «Панднома» |
---|---|
Автор произведения | Саъди Шерозий |
Жанр | |
Серия | |
Издательство | |
Год выпуска | 0 |
isbn |
Биз эса, кўпинча ножоиз сўзни беихтиёр айтиб қўйиб, кейин “Тилнинг суяги йўқ” деб, ўзимизни оқлашдан чарчамаймиз.
Аслида, тилнинг суяги – Ақл эмасми?
Ҳикмат. Бузургмеҳрдан сўрадилар: “Дунёда инсон учун қидирса топилмайдиган нарса нима?”. У: “Ақл”, -деб жавоб берди. Яна сўрадилар: “Ақлнинг қадри?”. У айтди “инсонда Ақл бўлмаса одамлар уни қадрлармиди!”.
Ростлигу, дўстликни кутса бўлади,
Оқил кишилардан фарзандлардан.
Аҳмоцлик бўлади яхшилик кутмоц,
Ақли йўц, баднамо, девоналардан.
(Мушниддин Жувайний)
УЧ САВОЛГА УЧ ЖАВОБ
Мавлоно Румий ҳузурига бир гуруҳ файласуфлар келди, савол сўрамоқликларини билдиришди. Мавлоно уларни Шамс Табризий ҳузурларига юборди. Табризий талабаларга таҳмум қандай қилинишини кўрсатиб бераётган эдилар. Файласуфлар ниятларини айтишди, Ҳазрат: “Сўзланг!” дедилар.
Бир вакил чиқиб барчалари номидан савол бера боншади:
– Биринчи саволимиз шундай. Аллоҳ бор дейсизлар, аммо қани У? Кўрсатинглар, биз ҳам ишонайлик!
– Иккинчисини сўранг! -дедилар Шамс Табризий.
– Шайтон оловдан яратилган дейсиз, яна унинг олов билан азобланиши ҳақида гапирасиз Олов билан Оловга азоб бериб бўладими?
– Кейинги сўровингиз қандай?
– Сизларнинг айтишингизга кўра, охиратда ҳамма қилган ишлари учун жавоб беради. Шундай экан, одамларни ўз ҳолига қўймайсизларми? Ҳамма хоҳлаган ишини қилсин.
Саволлар тугагач, Шамс Табризий уч саволга жавоб берадиган бир иш қилдилар ва буни қозининг ҳузурида изоҳлар эканлар, вакилнинг учала саволига гўзал тарзда жавоб бердилар.
(Азиз муштарий, Шамс Табризий нима қилдилар, саволларга қандай жавоб берганлар.)
МЕЪЁР ЁКИ ҲАД НИМА?
Одамлар орасида: “Ҳаддингдан ошма, чегарадан чиқма”, деган сўзлар тез-тез учраб туради. Албатта, бу сўзларнинг мазмун-моҳиятини кўпчилигимиз биламиз. Ҳазрат Алишер Навоий “Лисон-ут тайр” асарида дейдилар:
Кулди ким, ўз ҳаддидан ўлди йироқ,
Йигламоц ондин эрур кўп яхшироқ.
Яъни, инсон ҳаддидан ошиб ўзини йўқотиб кулганидан кўра, йиғлагани яхшироқцир.
Аслида меъёр мазмун-моҳиятига кўра барча ибодатлар ва мулоқотлар учун умумий андоза десак, янглишмаймиз.
Тарихда меъёрни унутиш, ўз ҳадцини билмаслик башарият бошига улкан мусибатлар, катта муаммолар келтирган. Фикримизча бугун ҳам шундай бўлаётгани сир эмас.
Ҳозирги кунда қатор мамлакатларда кузатилаётган муаммолар, жумладан, аҳлоқсизлик, гиёҳвандлик, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг ортиб боришида бош омил, меъёр асосларининг буткул унутиш, тан олмаслик оқибатда юзага келмоқда. Бузғунчи тоифалар “жинсий эркинлик”, “шахс эркинлиги” каби шиорлар