Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…. Анвар Мирзо

Читать онлайн.
Название Ҳар кимнинг ҳаққи бор бахтли бўлишга…
Автор произведения Анвар Мирзо
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

!

      Қанча қадим, қанча узоқ тарихинг,

      Гиёҳингдан шифо топиб нон еган…

      Соҳибқирон Амир Темур фарзандинг,

      Қашқадарё…

      Карвонингга бўйлайман,

      Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!

      Сенга бўйлаб жон элимдан қувнайман,

      Боболарим кутган давру давронинг.

      Истиқболнинг қудрати деб сўйлайман,

      Қашқадарё…

      Карвонингга бўйлайман,

      Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!

      Самарқанду Тошкентларни кезсам-да,

      Сўлим гўша боғларида бўлсам-да,

      Қишлоғимни одамларин қўмсайман

      Қашқадарё…

      Карвонингга бўйлайман,

      Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!

      Азим йўлда ёш навқирон карвонинг,

      Кўксида қўл, ор-номусли ўзбекнинг,

      Ўз эрки ҳам ўзидадир бу элнинг,

      Қашқадарё…

      Карвонингга бўйлайман,

      Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!

      Отам-онам, севгим сенда улғайган,

      Мерос тупроқ сара бахтим гуллатган,

      Буюкларни кўклар сари қутлаган –

      Қашқадарё…

      Карвонингга бўйлайман,

      Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!

      Полвон, ҳофиз, муаллимлар макони,

      Тузинг тотган лол этмоқда дунёни,

      Шоир қилдинг шунқор Анвар Мирзони,

      Қашқадарё…

      Карвонинга бўйлайман,

      Ким бўлсам ҳам ўзинг билан бўлайман!

      БАЙРАМИНГ МУБОРАК

      Орзугул очилган санадир бугун,

      Буюк юрт кўркига кўрк қўшинг бугун.

      Тоғдек матонатли халқда танътана,

      Ватаним байраминг муборак яна.

      Улуғайиб борганинг бахт чирой очиб,

      Олтин қалб элингга ифтихор сочиб.

      Жаннат дарвозаси очилган каби,

      Ватаним байраминг муборак яна.

      Севишни ўргатдинг, севаман сени,

      Асрашни ўргатдинг, асрайман сени.

      Қуёшдек порлаган покиза кунда

      Ватаним байраминг муборак яна.

      Кўп ҳикмат тингладим, кўп юртни билдим,

      Ифтихор тўлди-ю алам ҳам бўлди.

      Сарғайган сардобам зарларга тўлди,

      Ватаним байраминг муборак яна.

      Халқимнинг орзуси элимнинг дарди,

      Кўп зулм кўрди-ю бутундир бағри.

      Тарихга маржонлар тизганинг сари

      Ватаним байраминг муборак яна.

      ЖАННАТ МАКОНИМ

      Жаннатдан яралган жаннат маконим,

      Бошимда соямсан боғу бўстоним.

      Танимга шижоат берган қўрғоним –

      Сени иқболингдан бахтим қургайман.

      Асрайман остонанг ўйлаб боламни,

      Ёнгайман ўйласам минглаб бобомни.

      Истиқбол чорлаган улуғ даргоҳим –

      Сени иқболингдан бахтим қургайман.

      Коинот зинаси бошланган сарҳад,

      Жаҳонда бормикан сирли Самарқанд,

      Буюк алломалар туғилган хилқат –

      Сени иқболингдан бахтим қургайман.

      Оламга кўрк қўшган юзлаб аждодим,

      Шу сабаб буюкдир бу ўзбек номим,

      Авлодлар бахтига кафил тупроғим –

      Сени иқболингдан бахтим қургайман.

      Карвонин кўзидек асраб бек сарбон,

      Фидойи бўлмоқни англатди ҳар он,

      Ватан деб бешикдан қўл чўзган ўғлон –

      Сени иқболингдан бахтим қургайман.

      ОТА-БОЛА

      Сиз айтинг, дадажон, ким менинг бобом?

      Бу гўзал шаҳарни кимлар қуришган?

      Оламни кўрсатиб ойнаи жаҳон,

      Буюк халқ шаҳри деб айтади ҳар он.

      Ота

      Қойилман, билдинг-му зукко болажон,

      Бу юртнинг тарихи минг аср бўлган.

      Яратган тупроқни жаннатдан олиб,

      Суюкли халқ учун ҳавола қилган.

      Бола

      Жаннатдан олинган бўлса бу маскан

      Дунёларнинг барча яхши ишлари.

      Олиму саркарда алломалар ҳам

      Тарқалган экан-да, демак, шу ердан.

      Ота

      Ўзлигин англаган зукко болажон,

      Сенинг кашфиётинг кутмоқда жаҳон.

      Сен буюк Темурнинг янги авлоди,

      Мирзо Улуғбекни айтгандим