Kitobxon

Все книги издательства Kitobxon


    Умр карвони

    Абдулхамид хожи Абдулахад

    Ушбу мўъжазгина китобчада ҳаваскор шоир Ҳожи Абдулҳамид Абдулаҳад турфа олам гўзалликларини ўз тасаввуридан ўтказиб кенг китобхон эътиборига ҳавола этмоқда.Бу ерда келтирилган фалсафий мушоҳадалар кўпчилик эътиборини тортади деган умидддамиз.

    Саҳарлар дилрози

    Абду Парда

    Halqona satirlardagi samimiyat, Surxon shevasiga xos nozik qochirimlar, oddiy tuyulgan satirlar she'rxonni zeriktirib turib, birdan yaltirab ketuvchi misralar, ohori to'kilmagan iboralar, dillarni sehrlab mutolaani davom etirmoqqa chorlaydi…

    Армондан туғилган сатрлар

    А. Ганиева

    Ushbu risola O'zbekiston Qahramoni Abdulla Oripov she'riyati talqiniga bag'ishlangan. Yosh tadqiqotchi shoir she'riyatida hasad motivining badiiy voqelanishiga diqqat qaratgan.

    Изқувар Пуаро

    Агата Кристи

    Машҳур инглиз ёзувчиси, «детектив қироличаси» Агата Кристининг асарлари дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилинган, кўплари саҳналаштирилган. «Қора қарғалар сири», «Ўнта негр боласи» фильмлари шулар жумласидандир. Ушбу тўпламга адибанинг қизиқарли ҳикоялари танлаб олинган. Бу ҳикоялар сирли воқеаларга бойлиги билан ажралиб туради. Ҳикоялардаги изқувар қаҳрамонларнинг фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши китобхон диққатини тортади. Айниқса, қўнғиз мўйлов Пуаро ёки мисс Марплнинг воқеалар ва жиноятларни очиши, масала ечимидаги ёрқин, аниқ хулосалари ҳайратлантиради.Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Бухоро сафарномаси

    Аббос Қулихон

    Ушбу сафарнома 1844 йили Эрон шоҳи Муҳаммадшоҳ Қожор топшириғига кўра Бухоро амири Насруллоҳхон ҳузурига дўстона қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш ва одам қароқчилари томонидан ўғирланиб, Бухорода қул сифатида олди-сотди қилинаётган эронликларни ҳамда инглиз офицерлари полковник Стоддарт ва капитан Коноллининг тақдирини билиш учун келиб, ўзи ҳам амир зиндонига тушган руҳоний доктор Жозеф Вольфни қутқариш учун юборилган элчининг ҳисоботидан иборат. Ҳисоботда ўша давр Бухоро амирлигининг қўшни Хива, Қўқон хонликлари ҳамда Англия, Афғонистон, Россия каби давлатлар билан муносабатлари, амирликдаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳвол, амирликнинг ҳарбий салоҳияти, бу ҳудудда яшовчи кўчманчи туркман, қирғиз, қозоқ халқи ва бошқа уруғ-аймоқлар турмуш тарзи, мамлакатимиз тарихий геогрфияси ва Бухоро амири Насруллоҳхоннинг шахсий хислатларига оид ноёб маълумотлар ҳам ўрин олган. Шунингдек, ушбу нашрнинг Сўзбоши бўлимида, ўша пайтда қутқариб қолинган Жозеф Вольфнинг 1845 йил Нью Йоркда чоп эттирган хотиралари мазмуни билан ҳам танишасиз. Китоб ватанимиз тарихига қизиқувчилар ва ўлкашунослар ҳамда кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

    Мукаммал хотира бўйича табобат тавсиялари

    Абдулазиз Саиднуриддин угли

    Инсон яшар экан, унинг ўзига хос хотиралари бўлади. Айнан шу эсда сақлаш қобилияти билан кеча ва бугунни боғлаймиз. Шу ўринда савол туғилади. Хўш, инсон хотирасиз яшай оладими? Хотира – Инсоннинг ўзлиги эканлигини ҳисобга олсак, усиз ҳаёт тарзи равон эмас. Хотирасиз киши келажакка ҳам умидли нигоҳ ташлай олмайди. Мазкур рисоладан хотиранинг йўқолишига сабаб бўладиган омиллар, тиклаш борасидаги тавсиялар, хотира мустаҳкамлиги йўлидаги синовдан ўтган тадбирлар ўрин олган.

    Соғлом руҳият кундалиги - 2015

    Абдукарим Усмонхужаев

    Ёзилган ва ёзилмаган қоидаларга ички «Мен»и ёрдамида амал қилиб, натижада уларнинг «Саломатликнинг олтин қоидалари» деб номланган ҳамда бошқаларга тавсия этиш учун қоғозга туширган шифокор-психологнинг тавсиялари қоида тарзида ушбу рисолага айланди. Ўқинг, амал қилинг, ўзингизни нечоғли кучли ва саломатлигингизнинг том маънодаги эгаси эканингизга амин бўлинг.Қадрдоним, Азизим, доимо бахт сизга ёр бўлсин!