Бизнес сизни қизиқтирадими?Бизнес ҳақидаги донишмандларнинг фикрлари-чи?Сизни бозор муносабатлари, ҳамкорлар ва рақобатчилар билан битим тузиш, сотувчи ва харидор ўртасидаги ўзаро муомала маданияти қоидалари қизиқтирар экан, демак, бу китоб айнан сиз учун. «Катта бизнес ҳақидаги кичик ҳикоялар»да баён этилган фикр-мулоҳазалар ҳозирда бутун дунёда кенг қўлланилаётган Шарқ бизнеси этикасини ташкил қилади. Китоб устоз ва шогирд савол-жавоблари анъанаси тарзида ёзилган. Унда раҳбарлар, сотувчилар, таъминотчилар, реклама, маркетинг йўналишида хизмат қилаётган кишилар бизнес соҳасидаги фаолиятларида дуч келаётган муаммоларга ечим топадилар. Корхона ёки фирманинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган хатоларни кўрадилар, раҳбарнинг ўз ходимлари, сотувчининг ўз мижозлари билан қандай муносабат ўрнатиши кераклигини ўрганадилар. Китобнинг рамзий қаҳрамони устознинг ўзи бу ҳақда: «Мен бизнес йўлини босиб ўтдим ва бошқаларга ҳам ёрдам бердим», дейди.Китоб бизнесга қизиққан, шу соҳада фаолият юритаётган кишилар учун муносиб қўлланма ва фикрлашга чорлайдиган ақл машқи бўлади.
Ushbu kitobda elektr energiyani ishlab chiqarishning an'anaviy va noan'anaviy usullari, elektr energetika tizimlari va ularning tashkiliy qismlari, elektr stansiyalari va podstansiyalarining asosiy jihozlari, elektr uzatish liniyalarining konstruktiv elementlari, elektr tarmoqlarida isroflarni hisoblash va kamaytirish, elektr tarmoq elementlarining almashtirish sxemalari va hisobiy parametrlari, elektr tarmoqlarini hisoblashga oid masalalar keltirilgan.
Monografiyada ta'lim soxasida va kadrlarni tayyorlash tizimida innovasion faoliyatning nazariy uslubiy va amaliy jihatlarini, mamlakatimizdagi oliy ta'lim muassasalarini innovasion faoliyatini o‘rganib chiqib, oliy ta'lim tizimida bu faoliyatni takomillashtirish yo‘llari bayon qilingan.Mazkur monografiya O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi Akademiyasi tinglovchilari, aspirant va doktorantlari, oliy o‘quv yurtlarining magistrlari hamda shu soha bilan shug‘ullanuvchi rahbar xodimlar va mutaxassislar uchun mo‘ljallangan.
Болалар санъатини ривожлантириш, уларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш бадиий таълим билан бевосита боғлик экан, истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий мақсадларидан бирига айланди. Бугунги кунда мустақиллигимизни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзбек санъатини ривожланиб бориши тасвирий ва амалий санъат соҳасига бўлган эътиборни кучайтирмоқда. Айниқса, болалар ўртасида ўтказилаётган анъанавий кўрик-танловларда нафақат соғлом, балки имконияти чекланган болалар ҳам юқори ўринларни эгаллаб келаётганлари қувонарли ҳол.Шу жиҳатдан ҳам, Турсунали Аҳмадалиевнинг имконияти чекланган истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида касб-ҳунарга ўргатиш бўйича тайёрлаган қўлланмаси зарурат талабидир.Мазкур қўлланма истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини тўғри йўналтиришда мураббийлар учун асосий омил бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз.
Мамлакатлар ўртасида ва мамлакат ичида иқтисодий, тижорий, таълимий ва туристик алоқалар авж олган сари хариталарга, географик объектларнинг сифатларини сир сақлаган топонимларга, уларнинг таркибидаги термин – сўзлар маъносига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Лекин, Республикамиз айрим вилоятларининг топонимлари шаклан ва мантиқан маълум даражада бошқаларникидан фарқ қилади. Шуни эътиборга олган ҳолда ҳар бир вилоят ва Қорақалпоғистон топонимлари айрим-айрим тартибда изоҳланди.Китоб ўқитувчи ва талабаларга, турист ва мамлакат «ер тиллари»-топонимлари билан қизиқадиган барча китобхонларга мўлжалланган.
XVII-XVIII асрларда яшаб ижод қилган машҳур шоир ва мутасаввиф Сўфи Аллоҳёр ўзбек ва тожик тилларида ўзидан бой маънавий мерос қолдирган. «Маслак ул-муттақин», «Мурод ул-орифин», «Сабот ул-ожизин», «Махзан ул-мутеъин» ва «Дар баёни қавоиди Ҳаж» номли асарлар шулар жумласидандир.Ушбу китобга киритилган «Маслак ул-муттақин» каби қимматли диний-адабий манба Сўфи Аллоҳёр ижоди билан қизиқувчи, ислом фиқҳи ва Ҳанафия мазҳабини ўрганувчи ҳар бир толиби илм учун севимли ва фойдали бир китоб бўлади, деган умиддамиз.
Mazkur o'quv qollanma oliy pedagogika ta'lim muassasalarining 60110200 – «Maktabgacha ta'lim» bakalavriat ta'lim yo'nalishi o'quv rejasiga kiritilgan «Metodika fanlarini o'qitish texnologiyalari va loyihalashtirish» o'quv fan dasturi asosida tayyorlangan bo'lib, o'quv qo'llanmada maktabgacha ta'lim metodika fanlari va ulami tashkil etishning mazmuni, shakl, metod va vositalari, texnikaga doir zamonaviy bilimlar, zamonaviy ta'lim texnologiyalari, pedagogik texnologiyalardan foydalanish, noan'anaviy mashg'ulotlarni loyihalash va tashkil etish metodlari hamda ularni ta'lim jarayoniga tadbiq qila olish, ilg'or pedagogik tajribalarni o'zlashtirish, faoliyatga nisbatan kreativ yondashuv, pedagogning kasbiy kompetentligini rivojlanishida texnologiyalarning ahamiyati kabi mavzular mazmun-mohiyati aks etgan. Shuningdek, o'quv qo'llanmada talabalar uchun mavzularga doir savollar, topshiriqlar, shuningdek, mavzularning ahamiyatini ochishga xizmat qiluvchi interfaol metodlar va test topshiriqlari aks etgan.
Орзулар оғушида юксакларга талпинган кўнгил илтижоси оҳанглар тилига кўчса умид ва ишонч йўллари нурафшон тортади. Сулаймон Ҳайдарнинг «Юрагимда ёнган орзулар» китобида жамланган шеърларда юрт васфи, муҳаббатнинг маҳзун тавсифлари, фарзандлик бурчининг теран талқинлари содда ва самимий ифодаланган…