Мисбаҳ

Все книги издательства Мисбаҳ


    Ёш бола деманг уларни…

    Адем Гунеш

    Халқ орасида ҳаммамизга маълум бўлган бир ибора бор: «Бола-да, эсдан чиқарворади …» Бола катталар томонидан қанчалик хафа қилинса ҳам, эртасига ҳеч нарса бўлмагандек яна ўша катталар атрофида парвона бўлаверади. Болалардаги бу ҳолат биз катталарни алдаб қўяди, негаки биз уларни кечаги воқеаларни унутиб юборибди, деб ўйлаймиз. Аслида ундай эмас. Боланинг ақли унутса ҳам, ҳис-туйғулари ҳеч нарсани унутмайди. Зеро, инсоннинг болалиги ақл билан ўрганиш эмас, балки ҳис-туйғулар билан шахсиятини шакллантириш давридир. Мисол учун, қоронғидан қўрқиш ақл билан боғлиқ эмас, уни руҳиятнинг жароҳатланиши десак ҳам бўлади .... Ёки тирноқ тишлашни ақл билан изоҳлаб бўлмайди, бу ҳолат руҳий заифликнинг ташқи кўриниши ҳисобланади. Бошқачароқ мисол келтирсам, жаҳли чиққан болани ақлий насиҳатлар билан тўхтатиб бўлмайди. Чунки унинг ички дунёсида рўй бераётган жараёнлар катта куч билан вулқондек ташқарига отилаётган бўлади. Шу ва яна бошқа барча ижобий-салбий ҳис-туйғулар болалик чоғларданоқ шаклланиб боради. Бола эркалатилса, эркатой бўлади, ҳадеб айбланаверса, ўзини айбдор деб билади ёки у қадрланмаса, қадрсизлик туйғуси билан улғаяди. Эътибор берилган, қадрланган бола эса азиз ва қадрли бўлади. Болага баҳо бериш унга эҳсон эмас,балки инсон сифатида унинг энг табиий ҳаққи ҳисобланади. Бир сўз билан айтсак, келажак «Ҳа, энди, бола-да» деб беэътибор бўлмаган ота-она ва тарбиячилар билан бунёд бўлади. Адем Гунеш

    Ёлвораман, Хиёнат қилма

    Амина Шенликўғли

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила. Ҳурматли опа-сингилларим, ака-укаларим! Қўлингиздаги ушбу роман Чаноққальа қамоқхонасида дунёга келган. Асарни ёзишни ўша ерда бошладим ва Истанбулда тамомладим. Ёзувчи дегани зеҳний ҳорғинликдан холи бўлган ҳолда қаламини қўлга олиши ва ёзаётган асари тугагунча одамлардан бироз узоқ туриши зарур. Ана шунда ижодининг фойдаси, самараси кўпроқ бўлади. Бу, айниқса, роман ёзувчилар учун зарур шартдир. Шовқин-суронсиз, сокин бир макон, фақатгина маслаги билан овора бир юрак керак. Афсуски, замонамизнинг ғалвали буҳронларининг дастидан бундай имкониятни топа олмадим. Мен ожиза опангиз мана шу шартлар остида қўлингиздаги «Ёлвораман, хиёнат қилма!» номли китобимни ёздим. Сиздан илтимосим шуки, агар бу асаримни ҳам бошқа китобларим каби ёқтириб қолсангиз, атрофингиздагиларга тарқатинг. Унда бошқа асарларимдаги каби кўз ёши йўқ, аммо ақлнинг, тафаккурнинг нигоҳи бор. Яна бир илтимос: китобни ўқиб тугатганингиздан кейин исломий мавзуда қалам тебратадиган барча ижодкорлар учун «Аллоҳ рози бўлсин» деб қуйсангиз. Ажабмаски, биз ҳам ўша карвонга қўшилиб қолсак… Балки сизнинг холис дуоингиз ва ниятларингиз сабабидан қаламнинг учидан ислом биродарлиги томчилар ва бир-биримиздан айро қолмасмиз. Ё Парвардигор! Бизга Ўзинг ёрдам бер! Бизга ёрдам бермасанг, душманимиз қолиб, бир-биримизни бўғишга, бир-биримизга зулм қилишга маҳкум бўламиз!Сенинг розилигинг учун ва фақатгина Сенга қул бўлганим учун ёздим. Ё Роббим! Гувоҳ бўл! Менга сенинг гувоҳлигинг етади! Аллоҳга омонат бўлинглар, муҳтарам биродарларим! Агар у хоҳласа, жаннатларда учрашиш тилаги билан… Амина Шенликўғли 18.01.1990, Дортмунд, Германия

    Турмуш ўртоғимнинг тенги йўқ

    Сема Марашли

    Бугунги кунга қадар оила, оилавий муносабатлар тўғрисида жуда кўп ёзилган. Кимдир оилани муқаддас дея кўкларга кўтарган бўлса, яна кимдир муҳаббатни ўлдиради дея ерга урган, бошқалар эса оила ҳақида кўпдан-кўп насиҳатлар қилган. Мен ҳам оила ҳақида ҳикоя ёзишни истадим. «Нега ҳикоя?» деб сўрайдиган бўлсангиз, шундай изоҳ беришим мумкин: мен ҳикояларнинг қудратига ишонаман. Ҳикоялар туйғуларни тиниқлаштириши, эсда қоладиган қилиши мумкин. Ҳаётий воқеалар асосида ёзилган ҳикояларимда кўпчилик ўз ҳаётига оид нимадир топишига ишонаман. Ёзганларим ўзларининг дардлари ва чоралари билан оилавий ҳаётда бахтиёрлик санъатига ҳисса қўшадиган ҳикоялар бўлиши учун уриндим. Бу китобдаги ҳикояларда моддий муаммолар, фидокорликлар ёки йирик ҳодисалар йўқ. Ёнғин эмас, ёнғинга сабаб бўладиган учқунлар ҳақида ҳикоя ёздим. Гул эмас, гулни ундирадиган сув тўғрисида ҳикоя ёздим. Сизга манзур бўлади, деган умиддаман. Ҳикояларимни ёзиш жараёнида жуда кўп инсонлар билан учрашдим. Самимиятлари, туйғулари ва бошдан кечирганларини мен билан ўртоқлашган ҳикояларимнинг яширин қаҳрамонларига ўз миннатдорлигимни билдираман. © Сема Марашли

    Танишишни унутибмиз

    Сема Марашли

    Юлдузларни супурасан ўзинг билмаган ҳолда. Қуёш қучоғингда, хабаринг йўқ. Митти бола кўзларингга тикилмоқ истайди, сен эса терс ўгирилиб олгансан. Ўпкангда машшоқлар йиғилгану наволарни эшитмайсан. Улкан ғавғодир бу ҳаёт, тушунмайсан. Учадию кетади, ортидан югурсангда, ушлай олмайсан. Уильям Шекспир Сема Марашли Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида туғилган. Менежмент ва бихевиористика йўналишида таҳсил олган ёзувчининг илк китоби ""Менга эртак айтиб бер” 2001 йилда нашрдан чиқди. Оила ахлоқи ва фарзанд тарбиясига оид мақола ва ҳикоялари даврий нашрларда мунтазам эълон қилиб борилади. Оилали, уч фарзанднинг онаси.

    Севмоқ шунчалар гўзал бўлса…

    Сема Марашли

    Муҳаббат – Аллоҳнинг бандаларига энг буюк инъоми. Севмоқ – ибодат, севги эса сармоядир. Севгини камайтириш ёки кўпайтириш инсонларга боғлиқ. Сармоя тугамаслиги учун билишимиз керак бўлган нарсалар бор. Севгини ўрганиш ва ўргатиш керак. «Келинг, бу ерда илиққина баҳор бор. Қорда, қишда совқотманг, севишни ўрганинг…» дейиш даркор. Сема Марашли Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида туғилган. Менежмент ва бихевиористика йўналишида таҳсил олган ёзувчининг илк китоби "Менга эртак айтиб бер” 2001 йилда нашрдан чиқди. Оила ахлоқи ва фарзанд тарбиясига оид мақола ва ҳикоялари даврий нашрларда мунтазам эълон қилиб борилади. Оилали, уч фарзанднинг онаси.

    Ўзини қидирган одам

    Холид Эртуғрул

    Куз кунларидан бирида Қайсарида автобусга чиққан эди. Бир мафкура учун сарфлаган олтмиш йиллик ҳаёти сафар асносида ёш ўқитувчининг сўзлари таъсирида буткул ўзгариб кетди. биргина суҳбат бунчалик ўзгаришга сабаб бўлишини қаердан ҳам билсин… Эрталабгача давом этган суҳбатдан кейин шу пайтгача тўғри деб билганларига шубҳа билан қараётган эди. Унга бунчалар таъсир ўтказган мавзулар нима эди? Ўша суҳбатда нималар ҳақида гаплашилди?.. Холид Эртуғрулнинг ҳаётий воқеаларга асосланган ва кўплаб тилларга таржима қилинган ушбу асари сизнинг ҳам ҳаётингизда янги саҳифалар очади. Ўзини қидирганлар учун…

    Қайнона-келин муносабатларида муросаю мадора

    Сема Марашли

    Турмуш баракотдир, муҳаббатдир. Бир киши билан турмуш қуриб, каттакон оилага эга бўласиз. Оилангиз битта эди, иккита бўлади. Бу бир неъматдир. Ҳар неъматнинг кулфати бўлгани каби янги оилага эга бўлишнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор, албатта. Янги оилангиз аъзолари севганингизнинг севганларидир. Турмуш ўртоғингизни қизғанишингиз, улар билан бўлишишни истамаслигингиз мумкин. Ёхуд турмуш ўртоғингизнинг оиласи уни қизғангани боис сизга кўнгил эшикларини бекитиши мумкин. Бундай вазиятда олдингизда икки йўл бор. Биринчиси: «Сизнинг оилангиз-менинг оилам» дея хато ва камчиликларига эътибор бермасдан уларни қабул қилиш, меҳр ва ҳурмат кўрсатиб, кўнгил эшикларидан ичкарига қадам ташлашга муваффақ бўлиш. Иккинчиси: мунтазам равишда турмуш ўртоғингиз оиласининг хатолари ва сизга ёқмаган жиҳатларига эътибор қаратиб, улардан узоқроқ туриш, турмуш ўртоғингизни ҳам оиласидан ажратиб олишга уриниш. Бу ёмон йўл.

    Назокат ва Зарофат учун маҳрамият тарбияси

    Адем Гунеш

    Муаллиф ҳақида Адем Гунеш 1969 йил Анқарада туғилган. Роттердам университетида (Нидерландия) педагогика йўналишида таҳсил олди, АҚШда малака оширди. Нидерландия ва Бельгияда муқобил таълим тизимлари (Монтессори, Вальдорф, Режио Эмилия, Фербер) бўйича тадқиқотлар олиб борди. Истанбулдаги йигирмата мактабда Монтессори тизимининг татбиқ этилиши бўйича лойиҳага бошчилик қилди. Адем Гунеш бола таълими мавзусида оммавий ахборот воситаларида мунтазам чиқишлар қилади. Йигирмадан зиёд китоблар муаллифи, икки китоби инглизчага таржима қилинган. Бир қатор маҳаллий ва халқаро уюшмаларнинг аъзоси ҳисобланади. Адем Гунеш оилали, тўрт нафар фарзанди бор. Сўзбоши Кайси йили эди, эслолмайман, Қайсарида бир дўстимникида меҳмон бўлдик. Қоқ туш иссиғида муздек чойдан ичиб ўтирар эканмиз, мезбон дўстим “Фалон шаҳарда фалон исмли ёши улуғ киши яшайди. Донишманд- лиги билан номи чиққан. Илм мажлисларида унинг гапи ечим ўлароқ қабул қилинади. Истасангиз, қоронғи тушмасдан у кишини зиёрат килиб келамиз?"« деб қолди. Ҳамма бир овоздан маъқуллади. Уловимиз Қайсарининг машҳур дала ҳовлилари оралаб тупроқ кўчаларда тебрана-тебрана борар экан, дўстимиз ўша донишманд ҳақида кўп нарсаларни гапириб берди. Йўл қисқарган сари суҳбат қизиди. У зотга бўлган ҚИЗИҚИШИМиз янада ортди. Бир пайт уловимиз камтаргина дала ҳовли олдида тўхтади. Эшик олдидаги машинани кўрган бир нуроний ток остидаги тахта сўридан чаққонгина тушиб, бизни қаршилади. Саломимизга алик олиб, “Келинглар, марҳамат»", дея ичкарига бошлади. Суҳбатини олиш ниятида узоқ жойдан келганимизни эшитиб, жуда хурсанд бўлди. Нуроний бизни ток остидаги сўрига таклиф этди. Танишувдан кейин гап айланиб бола тарбиясига тақалди. Орамиздан бир дўстимиз бугунги кунда фарзанд тарбияси қанчалар қийинлашгани, ахлоқсизлик кенг ёйилиб бораётганидан сўз очди. Нуроний айтилган гапларни хотиржам эшитди. Чойдан ҳўплаб, чуқур тин олди. “Фикрларингизга қўшиламан. Агар рухсат берсангиз, бугунги ота-оналар ҳақида фикрларимни айтаман, – деди. – Бугунги ота-оналарнинг энг катта муаммоси “кўп билиш” бўлса керак. Улар ҳар мавзуда ҳамма нарсани билади. Бироқ оилавий ҳаёт, фарзанд тарбиясига келганда муаммолар гирдобида қолишади. Оналик, оталик қандай бўлиши кераклигидан хабарлари йўқ. Натижада хаста руҳиятли авлодлар етишиб чика бошлади…"" Биз сўрида тизилиб ўтирганча отахонни диққат билан эшитаётган эдик. “Ҳозирги ота-оналар маҳрамият тарбияси қандай берилишини билишмайди…” Қария бир муддат жимиб қолди. Узоқларга термилди, кейин сўзида давом этди: “Олдинлари фарзанд тарбия қилинар экан, “маҳрамият” тушунчаси бирламчи бўлар эди, унга ҳаёт-мамот даражасида аҳамият бериларди. Ҳозирги ота-оналарга қарасам, ҳали уларнинг ўзи маҳрамият нималигини билмайди”. Янаям тушунарли бўлиши учун «„Бирор мисол келтира оласизми?“» дея сўрадик. ""Масалан, бугунги кун болаларини кузатаман, кийим алмаштираётганда жуда бемалол 6емалол ҳаракат қилишади. Агар шу ўтирган жойимизга бир бола келса, унинг кийимлари кир бўлса, онаси унинг кийимларини ҳамманинг олдида алмаштираверади. Бунга ўрганган бола кийимлари ечилаётганда асло уялмайди, хижолат бўлмайди. Аслида бу ниҳоятда хато. Ота-оналар бунга эътибор беришмайди, фарзандларига маҳрамият тушунчасини сингдиришмайди”. Кўп йиллик тажрибасини биз билан баҳам кўрган бу зотнинг сўзлари зеҳнимизда акс садо бераётган эди. Суҳбат қизигани сайин маҳрамият масаласида ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяётганига мисоллар келтиришни давом эттирди: ""Яна бир мисол айтаман сизларга. Бола кўп нарсага ақли етадиган ёшга келган, яъни 7-8 ёшларда. Аммо ҳаммомда ота-онаси билан бирга чўмилади. Иккаласи ҳам яланғоч. Шундай бўлиши мумкинми?.. Бундай ҳаракат болада шаклланадиган маҳрамият туйғусига нисбатан жиноятдир. Бола маълум бир ёшдан кейин ота-онасини либоссиз кўрмаслиги керак, акс ҳолда маҳрамият нималигини билмасдан улғаяди. Маҳрамият шундай нарсаки, ёш қизнинг иффатли ҳаёт кечириши учун энг қийматли қурол ҳисобланади. Тасаввур қилинг, шу сўрида аёллар ўтирибди, қаршингиздаги анави буталар орасидан бир жуфт хоин кўз уларни яширинча кузатяпти. Аёллардан бирининг этаги хиёл кўтарилди, буталар ортидаги одамнинг нигоҳи аёлнинг баданига тегди. Агар аёлда маҳрамият туйғуси мустаҳкам бўлса, танасига теккан ўша қарашни сезади ва сесканиб, этагини тўғрилайди. Мана шу ҳолат аёлнинг маҳрамият тушунчаси билан вояга етганини кўрсатади. Агар у болалик йилларида маҳрамият тарбиясини олмаган бўлса, на ўзига қаратилган хоин нигоҳни сезади, на қарашлардан безовта бўлади, на этагини тузатади”.

    Жоҳилистон келини

    Амина Шенликўғли

    Ушбу асар Туркияда «Асир жуфтлар» («Esir Evliler») номи билан чоп этилган бўлиб, унда жоҳилликнинг қанчалар оғир кулфат экани ва у қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида бу дунёда бахтдан бебаҳра қолган аёл-қизларнинг ҳаёти мисолида ҳикоя қилинган. Ушбу асарда муаллиф Туркиядаги бир қишлоқ мисолида ўз динини билмаган мусулмонларнинг аянчли ҳолатини баён қилган. Жаҳолатнинг ёмон оқибатларини тасвирлаш асносида қимматли фикрлар ва маслаҳатларни ўқувчига маҳорат билан етказган. Унутмаслик лозимки, ўз йўлини, динини, қадриятларини ва миллийлигини йўқотганлар ҳам, уларни билиб-билмай нотўғри талқин қилганлар ҳам охир-оқибат йўқликка маҳкум бўлади. Китобни қунт билан мутолаа қилган зийрак ўқувчи буни дарров тушунади.

    Эй ўғил, ўзингдек бўл…

    Билол Кемикли

    Ўғлим! Ҳақ таоло сенга хайрли ва баракали умр берсин. Лекин ҳақиқат шуки, ўлим бор! Ўлимни жуда узоқда, деб ўйлаймиз. Аммо у жуда яқинда. Тўсатдан келади. «Ҳали эшикни тақиллатмадинг, нимаси бу шошилиш?» дейсан, бефойда… Кутган жавобингни ололмайсан. Ўлим фариштаси «Хато қилдик, кечир, кейин келамиз», демайди. Чорасиз таслим бўласан. Ҳар бир ўлим кутилмаган ўлимдир. Тўсатдан келади ўлим хабари. Лекин биз инсонмиз, ўлим ҳақиқатини унутамиз, вақтни беҳуда сарфлаймиз. Фақат вақтними? Тугайдиган фақат вақтми? Йўқ. Масалан, инсонийлигимизни, қадр қимматимизни, ҳурматимизни, севгимизни зое этамиз. Ваҳоланки, тўсатдан келувчи келмасидан тартибга келиб, вақтимизни қадрласак, инсонийлигимизни мустаҳкамласак… Муҳаббатимизни орттириб, кўпайтирсак, қанчалик гўзал бўлар эди, шундай эмасми?..