Ушбу илмий-оммабоп услубда ёзилган луғат кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, унда фойдали қазилмаларни бойитиш соҳасига оид уч мингга яқин сўз ва атамаларнинг рус ва инглиз тилларидан ўзбек тилига таржимаси берилган. Китоб фойдали қазилмаларни бойитиш корхоналари ишчи ва муҳандис-техник ходимлари ва мутахассислари учун махсус тайёрланган бўлиб, ундан соҳа мутахассисликларида таҳсил олаётган талаба ёшларга, магистр ва докторантларга, муҳандислик мактаби тингловчиларига, шунингдек илмий ходимларга ҳам қўлланма сифатида тавсия этилади.