Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи ила. Ҳурматли опа-сингилларим, ака-укаларим! Қўлингиздаги ушбу роман Чаноққальа қамоқхонасида дунёга келган. Асарни ёзишни ўша ерда бошладим ва Истанбулда тамомладим. Ёзувчи дегани зеҳний ҳорғинликдан холи бўлган ҳолда қаламини қўлга олиши ва ёзаётган асари тугагунча одамлардан бироз узоқ туриши зарур. Ана шунда ижодининг фойдаси, самараси кўпроқ бўлади. Бу, айниқса, роман ёзувчилар учун зарур шартдир. Шовқин-суронсиз, сокин бир макон, фақатгина маслаги билан овора бир юрак керак. Афсуски, замонамизнинг ғалвали буҳронларининг дастидан бундай имкониятни топа олмадим. Мен ожиза опангиз мана шу шартлар остида қўлингиздаги «Ёлвораман, хиёнат қилма!» номли китобимни ёздим. Сиздан илтимосим шуки, агар бу асаримни ҳам бошқа китобларим каби ёқтириб қолсангиз, атрофингиздагиларга тарқатинг. Унда бошқа асарларимдаги каби кўз ёши йўқ, аммо ақлнинг, тафаккурнинг нигоҳи бор. Яна бир илтимос: китобни ўқиб тугатганингиздан кейин исломий мавзуда қалам тебратадиган барча ижодкорлар учун «Аллоҳ рози бўлсин» деб қуйсангиз. Ажабмаски, биз ҳам ўша карвонга қўшилиб қолсак… Балки сизнинг холис дуоингиз ва ниятларингиз сабабидан қаламнинг учидан ислом биродарлиги томчилар ва бир-биримиздан айро қолмасмиз. Ё Парвардигор! Бизга Ўзинг ёрдам бер! Бизга ёрдам бермасанг, душманимиз қолиб, бир-биримизни бўғишга, бир-биримизга зулм қилишга маҳкум бўламиз!Сенинг розилигинг учун ва фақатгина Сенга қул бўлганим учун ёздим. Ё Роббим! Гувоҳ бўл! Менга сенинг гувоҳлигинг етади! Аллоҳга омонат бўлинглар, муҳтарам биродарларим! Агар у хоҳласа, жаннатларда учрашиш тилаги билан… Амина Шенликўғли 18.01.1990, Дортмунд, Германия