Ўзбекистон армияси журналининг мазкур сонида ижтимоий-сиёсий, ахборот-таҳлилий, маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик мавзуларидаги «Юрт ўғлони, қўрғони», «2018 йил Мудофаа вазирлиги қўшинлари учун синов йили бўлди», «Ёшларга яққол таассурот», «Ҳарбий хизмат: маънавият ва муқаддас бурч», «Сарҳадлар дахлсизлиги – она Ватан хавфсизлиги», «Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолияти қониқарлими?», «Темур тузуклари» – истиқлол дастури", «АҚШнинг Афғон стратегияси», «Ижтимоий-руҳий установка ҳарбий хизматчилар фаолиятида», «Суюрғол», «Армейский вклад в урожай медалей Узбекистана», «Тийрандоз», «Спитамен», «Энг зўр қирувчи самолётлар», «Шарқ юлдузи» халқаро фестиваль совриндори" каби мақолалар орқали Қуролли Кучлардаги ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва ёшлар учун маслаҳат ва тавсиялар ўрин олган.
Қуролли Кучларда ижтимоий-сиёсий, ахборот-таҳлилий, маънавий-маърифий, ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини акс эттирувчи «Ўзбекистон армияси» журналининг навбатдаги сони қўшинларда янги 2019/2020 ўқув йили бошланишидан олдин қўққисдан ташкил этилган юқори жанговар шайлик ҳолатининг текширув жараёнлари ва янги ўқув йили машғулотлари, шунингдек халқаро машғулотлар, Темурбеклар мактаблари фаолияти, тарихнинг ўзгармас ҳақиқатлари, ҳарбий қози, баҳодирларнинг жанг олди яккама-якка олишуви каби тарихий мақолалар, спорт ва бошқа йўналишдаги қизиқарли янгилик ва ҳикоялар ўрин олган.