Акбаров Шохрух

Список книг автора Акбаров Шохрух



    Касби-корим адолат бўлди

    Акбаров Шохрух

    Ушбу китобда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист. Олий малака даражали судья Убайдулла Қурбонович Мингбоевнинг ҳаёти ва фаолияти қаламга олинган.Сағирлик билан вояга етган асар қаҳрамонининг ўз тақдирини яратиш учун юксак мақсад сари интилишлари, йўлида учраган қийинчиликларни сабот билан енгиб ўтиш, иродаси ва характерининг тобланиш жараёнлари, ва ниҳоят, вилоят суди раиси сифатида 80-йилларда юртимизга қора қузғундек бостириб кирган гдлянчи ва «десантчи»лар билан кескин курашлари китобда қизиқарли тарзда баён қилинган.Тарихий-ҳужжатли бу асар Сизга манзур бўлишига ишонамиз, азиз китобхон.

    Одам қиёфасидаги бўрилар

    Акбаров Шохрух

    Таниқли адиб, журналист Шоҳрух Акбаровнинг номи китобхонларга яхши таниш. Унинг ҳужжатли ҳикоя ва қиссаларида инсон тақдири, ҳаётда одамнинг қадри, муаммолари ҳақида сўз кедати. Ёзувчининг янги тўпламида сўнги йилларда ёзилган суд очерклари жамланган бўлиб, ўнда «Қилмиш-қидириш», «Жиноятчи жазосини топади» каби ҳикматлар ўз ифодасини топган. «Жиноят ва жазо» рукнида чоп этилаётган бу ҳужжатли ҳикоялар сизга ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.

    Тузоқ

    Акбаров Шохрух

    Ўзбек менталитетига хос бўлган самимийлик, соддалик, ишонувчилик, меҳмондўстлик хусусиятлари кўпинча фирибгарларнинг ўз қабиҳ ниятларини амалга оширишларида қўл келади. Бу соддалик кўпинча қимматга тушиб, жабрланувчини танг ҳолатга тушириб қўяди. Натижада у «емаган сомсага пул тўлашга» тўғри келади, ҳатто жиноий жавобгарликка тортилиб қолиши ҳам мумкин. Ушбу мўъжаз рисолада ҳикоя этилган воқеа фикримизнинг далили сифатида келтиради. У китобхонни ҳўшёр бўлишга, эҳтиёткорликка, ўз ҳуқуқларини яхши билишга ундайди.