Бекмухаммад Умид

Список книг автора Бекмухаммад Умид



    Хоразмга ошуфта кўнгиллар

    Бекмухаммад Умид

    Қадим воҳалардан бўлмиш Хоразмга кимлар ошуфта бўлмаган, дейсиз! Шоиру фузалолар, оқилу донолар, шунингдек, нияти ёвуз саркарда-ю давлат арбоблар, борингки, жуда кўпчилик бу заминга интилган. Воҳа тарихи, хонликлар, турли ёдгорликлар, кўҳна қўлёзмалар, осори-атиқалар кимлар учундир сирли бўлиб кетган. Китобда шу мавзу атрофлича қаламга олиниб, кенг ўқувчилар оммасига маълум бўлмаган факт ва далиллар келтирилган. Эътиборлиси, муаллиф тарихий шахсларнинг феъл-атворини бадиий тилда ўзига хос тарзда очиб берган.

    Мозийдаги сирли ўлимлар

    Бекмухаммад Умид

    Бу кўҳна тарих не-не сирларга гувоҳ, аммо у ўз бағридаги тилсимни ҳадеганда очавермайди. Шу боис турли талқин ва ёндашувлар юзага келади. Улуғ алломаларимиз, моҳир лашкарбоши ва маърифатпарварларимиз ҳаёти ҳам бундан мустасно эмас. Улар ҳақида ўқиган, эшитган бўлсак-да, қай тарзда вафот этганликлари борасида билавермаймиз. Бу эса жиддий тарзда ўйлашга, тарихга теран кўз билан қарашга ундайди. Ёш тадқиқотчи Умид Бекмуҳаммад ушбу мавзуга оид ўзининг ёндашувларини баён этган.