Юнусова Зулфия

Список книг автора Юнусова Зулфия



    Қалтис хато

    Юнусова Зулфия

    Asosan voqeiy hikoyalardan tashkil topgan mazkur to'plam ijodkorning ko'p yillik ijodi samarasidir. Hayot sinovlari, inson irodasi, shukr va noshukrlik, tuyg'ular va aql tarozisi, odamiylik fazilatlari haqidagi hikoyalar bilan adiba o'quvchilar mehrini qozonadi, degan umiddamiz.

    Муҳаббатнинг азоби

    Юнусова Зулфия

    Асосан воқеий ҳикоялардан ташкил топган мазкур тўплам ижодкорнинг кўп йиллик ижоди самарасидир. Ҳаёт синовлари, инсон иродаси, шукр ва ношукрлик, туйғулар ва ақл тарозиси, одамийлик фазилатлари ҳақидаги ҳикоялар билан адиба ўқувчилар меҳрини қозонади, деган умиддамиз…

    Бахт тилсими

    Юнусова Зулфия

    Азиз ўқувчи! Ушбу китобим орқали яна сиз билан учрашиб, диллашиб, сирлашиб турганимдан беҳад мамнунман. Ёзганла­римни яна Сизнинг ҳукмингизга ҳавола этгим келди. Бу гал Сизга воқеий ҳикоялардан иборат тўпламимни тақдим эта­япман. Ён-атрофимизда содир бўлган ва бўлаётган воқеалар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги табиий ҳол. Чунки ҳар биримизнинг ҳаётимизда мана шу воқеалар маълум бир маъ­нода акс этиши мумкин. Мен ҳам шулардан – кўрган-билганим ва эшитганларимдан таъсирландим ва қаламга олдим. Уларни қай даражада ёритганим, Сизга етказа олганим эса зукко фи­крингизга, одил ҳукмингизга ҳавола.Айни дамда Мудофаа вазирлиги «Ватанпарвар» Бирлашган таҳририятида фаолият юритаётганим учун ҳарбий хизмат­чилар ва уларнинг ҳаётида рўй берган айрим воқеалар ижо­димдан салмоқли даражада ўрин олганини таъкидлаб ўтишни истардим.

    Ватан омон бўлсин!

    Юнусова Зулфия

    "Ватан омон бўлсин!" номли мазкур тўплам орқали мустақиллик ҳимоясида мардларча ҳалок бўлган қаҳрамонлар ҳақида «Ватанпарвар» газетасида чоп этилган қисса ҳамда мақолалардан иборат. Барча тоифадаги ҳарбий хизматчилар ва ёшларни мустақилликни мустаҳкамлаш, юрт тинчлиги, Ватан ҳимояси йўлида эзгу ва хайрли ишларга ундовчи ушбу китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.Ватанни жонидан азиз билган бу қаҳрамонлар ҳаёти барчамизга ибрат бўлсин. Улардан мерос жасорат, садоқат, матонат мудроқ юракларни уйғотсин.