Шохрух Уктамов

Список книг автора Шохрух Уктамов



    Автоном сиёсатчи

    Шохрух Уктамов

    Инсонда нафақат ўзи, балки бошқалар тақдири учун ҳам жавобгарлик ҳисси бўлиши катта аҳамиятга эга. Мазкур китобда кишидаги мардонавор хислатлар, илмни фақат ўрганиш эмас, унга амал қилиш муҳимлиги хусусида сўз боради. Шунингдек, муаллифнинг шахсиятпарастликка нисбатан иллат сифатида қараши, сиёсат оламига оид шахсий фикрлари ўз аксини топган.

    Қалб ихёси

    Шохрух Уктамов

    Мазкур китобдан ўрин олган шеърлар ва шарҳлар орқали муаллиф ёмондан йироқ бўлиш, яхшидан ибрат олиш, фикр, сўз ила маърифат ҳосил қилиш, фироқ оламини, қалб сифатларини тасвирлашга ҳаракат қилган.

    Кашф ул-қалб

    Шохрух Уктамов

    Тасаввуф – ниҳоясиз илм, унинг инсоният камолоти, қалблар покланишидаги ўрни беқиёс. Кўплаб орифу мутасаввуфлар, мумтоз намояндалар бу мавзуга қайта-қайта мурожаат этишлари сабаби ҳам – эзгуликдир. Ушбу мўъжазгина китобчада Шарқ файласуф ижодкорларининг дурдона фикрларига ҳамоҳанг тарзда муаллифнинг ўз нуқтаи назари, муносабати баён этилган. Умид қиламизки, бадиий тизмалар воситасида китобхон ўзи учун янги сирларни кашф қилади, ҳикоятлардан хулоса чиқаради.