Шерхон Кораев

Список книг автора Шерхон Кораев


    Ўзбек хонликларида адабий кечалар

    Шерхон Кораев

    Ушбу китобда юртимиз тарихида юз йил ҳукмронлик қилган Муҳаммад Шайбонийхон ва шайбоний ҳукмдорлар саройларида ўтказилган шеърият кечалари, қиссахонлик йиғилишлари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар ҳақида сўз юритилади. Султон Ҳусайн ва Алишер Навоий адабий мажлисларига тақлидан ўтказилган шеърият кечаларида шайбоний хонлар ўзбекча, арабча ва форс-тожикча шеърлар айтганлар. Бундай йиғинлар мумтоз адабиётимиз тараққиётига хизмат қилган.

    Муносиб ворис

    Шерхон Кораев

    Ушбу мўъжаз рисолада мустақил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг давлат ва сиѐсат арбоби сифатидаги улкан фаолиятига Соҳибқирон бобомиз Амир Темур мезонлари даражасида қисқача назар ташланиб, бу икки буюк сиймо фаолиятидаги муштарак жиҳатларни илғаб олишга ва баҳоли қудрат таъкид ва таҳлил этишга ҳаракат қилинганки, муаллифнинг бу журъати эътиборга ҳамда қўллаб-қувватлашга лойиқ, деб ўйлаймиз. Рисола ана шу муҳим мавзуда битилажак кўплаб китобларнинг дебочаларидан бири бўлиб қолади, деган умиддамиз.

    Шайх Камол Хўжандий ва Хоразмлик Ҳофиз

    Шерхон Кораев

    Ушбу илмий китобда Урта Осиёлик мутафаккир шоирлар Шайх Камол Хўжандий ва Ҳофиз Хоразмий ижоди ҳақида сўз юритилади. Шеъриятда Шайх Камолга эргашган Ҳофиз Хоразмий «Девон» и маълумотлари асосида устоз ва шогирдлик муносабатлари ёритилган мазкур рисолада икки буюк аллома ижодининг ўз хос хусусиятлари тахдил қилинади.Ушбу тадқиқот мумтоз адабиёт тарихига қизиқувчилар аудиторияси ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Навоий алқаган ҳукмдор

    Шерхон Кораев

    Ушбу илмий китобда оққуюнлилар давлати ҳукмдори шоир Султон Яъқуб Мирзо билан ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ўртасидаги дўстлик ва устоз-шогирдлик муносабатлари ҳақида сўз боради. Энг муҳими, Султон Яъқуб бошчилигидаги Табриз адабий муҳити намояндалари Алишер Навоий билан ижодий ҳамкорлик қилишгани ҳамда шеърларини юбориб, мутафаккир фикрлари билан қизиқишгани ушбу рисолада ёритилган.Ушбу тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.