Хасанбой Тешабоев

Список книг автора Хасанбой Тешабоев



    Умуртқа: мўъжизани асранг

    Хасанбой Тешабоев

    Одам танасида умуртқанинг аҳамиятини ортиқча баҳолаш ҳам, камайтириб кўрсатиш ҳам мумкин эмас. Буни худди на­фас олишнинг биз учун аҳамияти ҳақида беҳуда тортишиш­га қиёслаш мумкин. Умуртқа – асосий таянч, тик юриш, ҳа­ракатчанлик ва мувозанат гарови, шунингдек, соғлом ҳаёт кечиришимиз негизи. Айнан у одамнинг куч-қуввати ва чи­дамлилигини, ички аъзолари меъёрида ишлашини белгилаб беради. Умуртқани ҳаёт ичида ҳаёт дейиш мумкин. Мазкур китобда умуртқа ҳақида батафсил маълумотлар келтирилиб, уни соғломлаштириш масалалари атрофлича баён қилинган.

    Узоқ умр кўриш қоидалари

    Хасанбой Тешабоев

    Ҳар бир инсон ўзига яраша бир олам. Унинг ўй-кечинмалари, турмуш тарзи, қарашлари, феъл-атвори, юриш-туриши жамулжамликда УМРни ташкил қилади. Ўша умрни мазмунли ўтказиш баробарида узоқроқ давом этиши ҳам қайсидир жиҳатдан ўзимизга боғлиқ. Мазкур китобда узоқ умр кўрувчилар ҳаёти билан танишиш асносида узоқ умр кўришда ҳар биримиз учун фойдали бўлиши мумкин қоидалар баён этилади.