Сотимжон Холбоев

Список книг автора Сотимжон Холбоев



    Бухоро Амирлигининг олтин хазинаси

    Сотимжон Холбоев

    Истиқлол қаддимизни ростлаб, ақлимизни пешлаб қарамликдан озод этди. Ўзлик, тафаккур ва маънавиятимизнинг тикланиши тарихимизнинг қора деб кўрсатилган жиҳатларини тўғри англашимиз, махфийликка маҳкум этилган воқеликнинг рўёбга чиқаришимиз имконини берди. Ушбу тадқиқот мана шу буюк имконият маҳсули – муаллифнинг кейинги бир неча йиллик изланишлари самараси ила дунёга келди. Унда Бухоро амирлигида чоракам икки аср давомида тўпланган беҳад катта ва беҳисоб олтин хазинасининг қисман тарихи ва тахминий миқдори, тақдир ва қисмати тарихий ҳужжат ҳамда чоп этилган бошқа манбалар асосида биринчи маротаба илмий жиҳатдан ўрганилиб, умумлаштирилган. Шунинг билан бирга хазина ҳақидаги ҳар хил мақсадда тарқатилган ёлғон ва уйдирмалар имкон даражасида таҳлил қилиниб, тарих фанига ҳозиргача маълум бўлмаган, хазина билан боғлиқ қизиқарли маълумотлар ҳам берилган.Мазкур монографик асар илмий-оммабоп усулда ёзилган бўлиб, ўз мазмуни ва моҳиятига кўра, тарихчи ва иқтисод тарихи мутахасислари, банк ва молия ходимлари, тадбиркорлар, олий ўқув юртлари талабалари, умуман кенг китобхонларнинг илмий-маънавий эҳтиёж ва талабларини қондиришга хизмат қилади, деган умиддамиз.

    Миллий мустақиллик ва тараққиётининг ўзбек модели

    Сотимжон Холбоев

    Ватанимиз Ўзбекистон Россиянинг қарийб бир ярим асрлик мустамлака зулмидан озод бўлганига чорак аср тўлмоқда. Бу даврда беҳад катта ва улуғвор тарихий ҳодиса юз берди. Қадимдан дунёга машҳур бўлган давлатчилигимиз замонавий асосда қайта тикланиб, жаҳонга янгитдан танилди. Ватанимиз равнақи Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг миллий мустақиллик ва тараққиёт йўли — «ўзбек модели» асосида амалга ошиб, такомил топмоқда.Мазкур монографик асарда шу тарихий йўл — моделнинг яратилиши тарихи, ижтимоий-маданий ҳаётда тутган ўрни илк бор тадқиқ этилди.Китоб тарихчи ва жамиятшунос олимлар, илмий тадқиқотчи ва талабалар, давлат ва жамият бошқаруви раҳбар кадрларига мўлжалланган.

    Туркистон жадидчилиги - миллий уйғониш даври тарихи

    Сотимжон Холбоев

    Монографияда ижтимоий-дунёвий тараққиётга, илм-фан ва ислоҳотчиликка тўсиқ бўлиб келган мусулмон мутаассиблигига, Россиянинг империалистик ва коммунистик мустамлакачилигига қарши курашган буюк ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий, тамаддуний-дунёвий, ғоявий-мафкуравий жадидчилик ҳаракати ва унинг намояндалари жадидлар ила Туркистонда XIX аср охири — XX аср бошларида юз берган Миллий уйғониш — Ренессанс даври тарихи мавжуд хужжат ва адабиётлар асосида биринчи бор имкон қадар анча кенг миқёсда тадқиқ этилган. Баъзи бир илмий хулосалар олға сурилган.Асар тарихчи мутахассислар ва тарих билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасигамўлжалланган.* * *Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат кўмитасининг 2007-2011 йиллардаги фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-239 рақамли илмий лойиҳа гранти асосида ёзилиб, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий-техникавий кенгаши томонидан 2011 йил 22 октябрда нашрга тавсия этилди.