Ойбек Холматов

Список книг автора Ойбек Холматов



    Қадимий Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар

    Ойбек Холматов

    Шаҳрисабз шаҳри тарихи билан боғлиқ илмий адабиётларни ўрганиб ва таҳлил қилиб, Амир Темурнинг ватани – Кеш-Шаҳрисабз тарихи ҳақида ушбу илмий-оммабоп рисолани яратган. Рисолада шаҳарнинг шаклланиши ва ривожланиши, Оқсарой биноси, Шаҳрисабз ҳунармандчилиги, Амир Темур ва Темурийлар даврида шаҳар маданияти каби масалалар ёритилган. Рисола Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Вафони билмаган бевафогинам

    Ойбек Холматов

    She'r – shoir qalbining ko'z yoshlari. Bu ko'z yoshlar quvonch yoki ayriliq sabab to'kilishi mumkin. Yor vafosi, vasl istagi, muhabbat hijroni, azobli ayriliq – bularning bari har qanday ko'ngilni hayajonga, iztirobga soladi. Axir aytadilar-ku, suygan ham, kuygan ham shoir deb.Ijod olamiga ezgu niyatlar bilan qadam qo'yayotgan Oybek Xolmatov ham o'z his-tuyg'ularini, ichki kechinmalarini chiroyli kalomlarga jo etib, ularni dur kabi tizgan va o'z muxlislariga taqdim etgan.

    Бахтсиз севгимизни бахтга элтайлик

    Ойбек Холматов

    Ушбу китобдан О.Холматовнинг Ватан, муҳаббат, табиат, инсоний муносабатлар мавзусидаги шеърлари ўрин олган.Ёш ижодкорнинг шеърий машқлари талабчан китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

    Дилкаш шаҳар тарихи

    Ойбек Холматов

    Буюк тарихий шахслар ҳамда уларнинг бунёдкорлик фаолиятини тадқиқ этиш бугунги кунда тарихнинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Мазкур рисолада Соҳибқирон Амир Темур ва Мирзо Улуғбекнинг Кеш-Шаҳрисабзда олиб борган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, бугунги кунда Шаҳрисабзнинг гуллаб-яшнашига бўлган эътибор, шаҳардаги музей фаолияти, Эшон қишлоқ археологийси каби масалалар ёритилган.Ушбу рисола Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари тарихи ва маданияти билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Шаҳрисабз археологиясидан лавҳалар

    Ойбек Холматов

    Ушбу кичик ҳажмдаги рисолада муаллиф археологик ёдгорликларга ниҳоятда бой бўлган Шаҳрисабз туманидаги айрим ёдгорликлар, хусусан, Эшонқишлоқ ва унинг атрофидаги манзилгоҳларда шахсан ўзи олиб борган археологик тадқиқотлар натижаларини қисқача баён этган. Рисола Ватанимиз қадимги тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.