Нажмиддин Низомиддинов

Список книг автора Нажмиддин Низомиддинов



    Амали солиҳ ва нафас - минг дардга қафас. 3-китоб

    Нажмиддин Низомиддинов

    Юзакироқ қараганда, гўё кундалик амалимизга хос ижобий ёки салбий натижаларнинг саломатлик билан у қадар алоқаси йўқдек. Ваҳолангки, гоҳо нопок амал ноҳуш оқибатларини асаб ва руҳий мувозанатнинг бузилишига олиб келишини инкор этмаймиз. Ва шу ҳолатда муолажа воситасига ўтишга шошилмай, ўз диний-маънавий қадриятларимизга мурожаат қилиб шифо топиш мумкинлиги, очиғи, хаёлимизга ҳам келмайди. Ёки, худди амалимизнинг руҳий-маънавий асослари билан ишимиз бўлмагандек, «нафас» деганда ҳам биз фақат уни «касаллик мақоми»га эришгандагина эслаймиз, айтайлик, нафас сиқиши ёхуд нафас етишмовчилиги сезила бошлаганда. Йўқса, саломатликда кунда қиладиган ишларимиз ҳосиласи – амалимиз ва ҳар лаҳза тинмай оладиган нафасимизнинг нималиги билан қизиқиш гўё вақтни беҳуда кетказишдек гап, шундай эмасми? Мулоҳазанинг давоми ва асосини китоб мутолаасидан кейин билиб олишингиз мумкин…