Хайдар Мухаммад

Список книг автора Хайдар Мухаммад


    Катталар ва болалар қўшиқлари 2-жилд

    Хайдар Мухаммад

    Мухтарам китобхон! Сиз «Дўстлик» ордени соҳиби (2014 йил) таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммаднинг 2-жилд «Катталар ва болалар қўшиқлари» китоби билан танишмоқдасиз. Муаллифнинг 1-жилд «Бобурнинг йигитлиги» китоби 2013 йилда чоп этилган. Унда асосан муаллифнинг саҳна асарлари жамланган. Бу 2-жилдда Ҳ.Муҳаммаднинг шеърий асарлари тўпланган ва муаллифнинг ижоди ҳақидаги фикрлар ўрин олган.

    Бобурнинг йигитлиги 1-жилд

    Хайдар Мухаммад

    Ҳайдар Муҳаммад қарийб 60 йиллик ижодий фаолияти давомида шеъриятнинг барча турларида ижод қилиш билан бирга драматург, носир, публицист сифатида ҳам элга танилган. Унинг тўрт жилдлик асарлар тўпламининг биринчи жилди муаллифнинг драматик асарларига бағишлангани бежиз эмас, чунки Ҳайдар Муҳаммад ўзининг пьесалари билан Республикамизда пешқадам драматурглардан бирига айланган.

    Саҳна ортидаги ҳангомалар

    Хайдар Мухаммад

    Ҳайдар Муҳаммадни яхши танийсиз, унинг шеърларини, ҳикояларини ўқигансиз, саҳна асарларини театр залларида ўтириб томоша қилгансиз, эфирдан янграган қўшиқларини тинглагансиз. Бу навбат, у китобхонларга Ўзбек Миллий академик драма театри етакчи артистларининг саҳна ортидаги ҳангомаларини тақдим этмоқда.

    Хотинимнинг уруғидан ўргулай

    Хайдар Мухаммад

    Ҳайдар Муҳаммадни ўқувчилар шоир ва драматург сифатида яхши танийдилар. У кўп қиррали ижодкор бўлиш билан биргаликда бир қатор ичакузди ҳажвиялар, ҳангомалар муаллифи ҳамдир. Қўлингиздаги мажмуа-адибнинг энг яхши ҳажвия ва ҳангомаларидан тартиб берилган. Бу йил ўзининг табаррук 60 ёшини нишонлаган адибнинг ўз ўқувчиларига янги туҳфаси яхши таассурот уйғотишига ишончимиз комил.

    Сойиб Хўжаев ҳангомалари

    Хайдар Мухаммад

    Таниқли шоир ва драматург Ҳайдар Муҳаммад тинмай изланиб, ўз мухлисларига жиддий шеър ва драмалар билан бир қаторда ҳажвий шеърлар, ҳикоялар, латифалар, интермедиялар ва комедиялар тақдим этмоқда. Унинг 1997 йилда нашр этилган «Хотинимнинг уруғидан ўргилай» ҳажвий китобчаси тезда қўлма-қўл бўлиб кетди. Маълумки, Ҳ. Муҳаммад комедиялари Ҳамза номидаги Академик драма театрида, «Хотинлар гапидан чиққан ҳангома» Муқимий театрида, «Куёвлар конкурси» (Р.Азизхўжаев билан) комедияси 1990 йилдан бери репертуардан тушмай келмоқда.Кўлингиздаги «Сойиб Хўжаев ҳангомалари» ҳам, ўйлаймизки, Сизга бир дунё завқ бағишлайди.

    Бахт эшиги

    Хайдар Мухаммад

    Қўлингиздаги «Бахт эшиги» китобида муаллифнинг 8та кичик драмаси жамлашган. Бу китоб Санъат ва маданият олий таълим муассасалари, коллеж, лицей ва мактабларда «Сюжет яратиш санъати» фанидан амалий машғулотларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

    Сценарийнавислик маҳорати

    Хайдар Мухаммад

    Ushbu darslik yuzlab qo'shiqlari, o'nlab dramalari, o'nbeshdan ortiq she'riy va sahna asarlari nashr etilgan, asarlari asosida kinofilm, qator telefilm, spektakllar yaratilgan hassos shoir va dramaturg Haydar Muhammadning qalamiga mansub. Muallifning qariyb 50 yillik ijodiy tajribalari, O'zbek Milliy akademik drama teatrida ko'p yil adabiy rahbar bo'lib ishlaganligi, O'zbekiston Respublikasi Madaniyat va sport ishlari vazirligi Repertuar redaksion kollegiyaga a'zolik (muharrirlik) faoliyati, O'zbekiston Milliy teleradio kompaniyasining «O'zbekiston» radiokanali «Dramaturgiya» bo'limida mudirligi, O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi dramaturgiya kengashining a'zosi, raisi, rais o'rinbosarligi lavozimlarida ishlaganligi, O'zbekiston davlat san'at institutining katta o'qituvchisi lavozimidagi faoliyatlari kinodramaturgiya, teledramaturgiyada, ommaviy tomoshalar uchun ssenariylar yozish yo'riqlarini o'rgatuvchi darslik yaratishga asos bo'ldi. Bu kitob nafaqat San'at va Madaniyat institutlari talabalariga, balki ssenariy yozishga qiziquvchilar uchun ham muhim qo'llanma bo'ladi, degan fikrdamiz.

    "Мелиса"дан "Соҳибқирон" гача

    Хайдар Мухаммад

    Ёш истеъдодли артист Толиб Каримов 1959 йилда Қўқон театрида қўйилган Саид Аҳмаднинг «Ҳасан-Ҳусан» комедиясида милиционер ролини ижро этган эди.Етук саньаткор, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотининг совриндори Толиб Каримов 1992 йилда Асрор Самаднинг «Соҳибқирон Темур» драмасида Амир Темур сиймосини яратди. «Мелиса» ва «Соҳибқирон» оралиғида юзлаб пьесаларда етакчи ралларни ижро этиб халқ назарига тушди. Рисола ўзбек халқининг ардоқли фарзанди Толиб Каримовнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида…