Тулкин Хайит

Список книг автора Тулкин Хайит



    Шоҳи Зинда

    Тулкин Хайит

    Маълумки, 2004 йилнинг 16 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги Қарори эълон қилиниб, унда бажарилиши лозим бўлган вазифалар аниқ кўрсатиб берилган, шунингдек, бу борада матбуотда маълум ишлар қилиниши ҳам алоҳида таъкидланган эди.Қўлингиздаги тарихий, илмий-маърифий асар шу йўлдаги ажойиб саъй-ҳаракатлардан биридир. У содда, равон тилда, кенг китобхонлар оммасини эътиборга олган ҳолда ёзилгани билан, шунингдек, олис тарихимаз ҳақида ўзига хос тарзда қимматли маълумотлар бера олиши билан ҳам диққатга сазовордир.Ўзбек, араб, инглиз ва рус тилларида битилган мазкур асарнинг катта-ю кичикка бирдек манзур бўлишига ишончимиз комил.

    Темурий ижодкорлар

    Тулкин Хайит

    Маълумки, темурийлар орасидан ўттиздан ортиқ ижодкорлар етишиб чиққан, лекин шу кунгача мазкур шахслар ҳақида тўплам, тазкира ёки ихчам рисола деярли йўқ ҳисоби эди. Ўзининг «Турон тунлари», «Вафо маликаси», «Шоҳи Зинда», «Улуғ Амир ўгитлари», «Амир Темур ҳақида ҳикоялар», «Қора Шаҳзода», «Баҳоуддин Нақшбанд ёхуд Бўроқ водийси» қиссаси, «Одамнинг яхшиси» каби тарихий-бадиий асарлари билан сизларга яхши таниш бўлган ёзувчи Тўлқин Ҳайит ана шу сермашаққат ишни амалга оширди. Мазкур рисолани кенг китобхонлар ҳамда ўқув юртларининг муаллимлари, ўқувчилари, талабалари қизиқиш билан кутиб оладилар, деган умиддамиз.

    Улуғ Амир ўғитлари

    Тулкин Хайит

    Ушбу китобда муаллифлар жаҳонга машҳур «Темур тузуклари» асарини муфассал шарҳлашга ва унинг қадр-қиймати ҳақида ўқувчилар билан мулоҳаза юритишга ҳаракат қилганлар, зеро, бу анъана қадимий бўлиб, аждодларимиз ҳам бундай асарларни кенг шарҳлаб, унинг мазмун ва моҳиятини тушунтириб берганлар. Ҳатто бир асар ҳақида ўнлаб, юзлаб шарҳлар, китоблар ёзилганини ҳам яхши биламиз.Мазкур асар «Темур тузуклари»ни ўрганмоқчи бўлган китобхонлар, айниқса, мактаб ўқувчилари, академик лицей, коллеж ва олий ўқув юрти талабалари учун ҳам қўшимча манба сифатида хизмат қилади, деб ўйлаймиз.

    Амир Темур қалбида чақнаган нур

    Тулкин Хайит

    Ushbu kitob dialog, ya'ni dilkash suhbat tarzida yozilgan, boshqacha aytganda, uni ko'ngildagi gaplar, deyish mumkin. Mualliflar hech kim bilan bahslashmaydilar, tortishmaydilar, Sohibqiron Amir Temur shaxsi, faoliyati, tariximiz, Mustaqilligimiz, adabiyot, xilma-xil taqdirlar, odamlar haqida o'z fikrlanm bildirib o'rtoqlashadilar, o'quvchim beixtiyor suhbatga chorlaydilar. 0'ylaymizki, mazkur kitob o'quvchilanmiz uchim alohida nashrlardan biri bo'lib qoladi.

    Амир Темур хазинаси

    Тулкин Хайит

    Дунёда Амир Темур ҳақида ёзилган китоблар сони икки мингдан ортиқ бўлиб, муҳтарам ўқувчининг бунча китобни ўқиб чиқишга вақти ҳам, умри ҳам, имкони ҳам етмайди.Шу боисдан, Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг масъулларидан бири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, «Амир Темур ҳақида ҳикоялар» китоби учун «Энг улуғ, энг азиз» Республика кўрик-танловининг 2009 йилдаги ғолиби, «Вафо маликаси», «Қора Шаҳзода», «Баҳоуддин Нақшбанд ёхуд Буроқ водийси қиссаси» каби асарлар муаллифи Тўлқин Ҳайит ана шу савобли ишни амалга оширди.Ушбу ёндафтарда Амир Темур ва Темурийлар тарихига оид маълумотлар, ҳаётий-ибратли воқеалар берилган.Мазкур маълумотлар бир-биридан қизиқарли бўлиши билан бирга, аниқ тарихий манбалар асосида ёзилган. Унда Соҳибқирон Амир Темур ҳамда Темурийларнинг илм-фан, меъморчилик, мусиқа, тиббиёт, адабиёт ва бошқа соҳаларда амалга оширган ишлари билан ҳам танишасиз.

    Минг аскар тузуги

    Тулкин Хайит

    Мазкур оммабоп рисола кенг китобхонлар ҳамда Амир Темур фаолияти билан қизиқувчилар учун мўлжалланган. Рисола Ўзбекистон Республикаси Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди илмий Кенгашининг 2019 йил 2- апрелдаги №12-11-сонли қарори асосида нашрга тавсия этилди.