Сулаймон Хайдаров

Список книг автора Сулаймон Хайдаров



    Юрагимда ёнган орзулар

    Сулаймон Хайдаров

    Орзулар оғушида юксакларга талпинган кўнгил илтижоси оҳанглар тилига кўчса умид ва ишонч йўллари нурафшон тортади. Сулаймон Ҳайдарнинг «Юрагимда ёнган орзулар» китобида жамланган шеърларда юрт васфи, муҳаббатнинг маҳзун тавсифлари, фарзандлик бурчининг теран талқинлари содда ва самимий ифодаланган…

    Қалбга жойла вафони

    Сулаймон Хайдаров

    Иқтидорли замондошимиз Сулаймон Ҳайдар қаламига мансуб мазкур сатрлар «Қалбга жойла вафони» тўплами мундарижасини белгилаб турибди. Касби иқтисодчи — молия ходими бўлган Сулаймон Ҳайдар учун шоирлик иккинчи истеъдод. Сўнгги йилларда ёзган битикларини тўплаб, шеърият мухлисларига ҳавола этмоқда. Ўқинг, шеърлар, қўшиқлар, ғазаллар Сизда илиқ таассурот қолдиради, деган умиддамиз.

    Ўчмас шамчироқ

    Сулаймон Хайдаров

    Шоир қанчалик ўзига хосликка интилса, ҳаёт ва одамлар ҳақидаги ўз сўзлари, ўз қарашлари, ўз хулосаларини дадил илгари сура олса — ижоди юксалиб бораверади. Арузда заҳмат чекиб яхши шеърлар ёза бошлаган Сулаймон Ҳайдар ижоднинг бу азалий ва абадий талабини яхши билади ва унга ҳамиша содиқ қолади, деб умид қиламиз.