Соибжон Бегматов

Список книг автора Соибжон Бегматов



    Орифхон Ҳотамов

    Соибжон Бегматов

    Ушбу китоб замонавий бастакорларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи асар бўлиб, замонамизнинг йирик бастакорларидан бири Орифхон Ҳотамов фаолияти билан яқиндан танишишга имкон беради. Китоб илмий— бадиий услубда баён этилган, мусиқа ва санъат касб—ҳунар каллежлари ҳамда олий мусиқа тизимларида таълим ола ётган талабалар учун мўлжалланган. Унда бастакорнинг ҳаёти ва ижодий фаалияти билан боғлиҳ маълумотлар берилган. Шунингдек, яратган асарларидан 16 қўшиқни нота намунаси келтирилган.Ўқув—қўлланма М. Ашрафий номидаги Тошкент Давлат консерваториясининг илмий—услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия этилган.

    Ориф Алимахсумов

    Соибжон Бегматов

    Ушбу монография ўзбек ҳофизлик санъати намояндаси, ўзининг ҳаёти билан ўзбек халқининг ибратли устозига айланган, ижоди билан ижроси орқали эл назарига тушган, ўз ижро услубига намуаларни келажак авлод учун мерос қилиб қолдирган, забардаст хонанда, мусиқа меросимизнинг билимдони, Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимахсумовнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига бағишланган. Унда устоз санъаткорнинг фаолияти, ижоди ва ижроси ҳақидаги асосий маълумотлар ўрин олган. Устозни фикри, мутахассислар таърифи ҳамда замондашлари ва шогирдларининг мулоҳазалари ўрин олган. Монографиядан мусиқа соҳасидаги таълим муассасалари ўқувчи в талабалари, мумтоз мусиқага билан боғлиқ илмий изланувчилар ҳамда қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин. мусиқ

    Ҳофизлик санъати

    Соибжон Бегматов

    Ушбу ўқув-услубий қўлланма Ўзбекистон давлат консерваториясининг анъанавий ижрочилик кафедрасида хонандалик мутахассислиги фани бўйича таҳсил олаётган магистрант талабаларнинг мутахассислик (анъанавий хъонандалик) фани учун мўлжалланган. Унда ўзбек ҳофизлик санъатининг туб маъноси, овоз талқини, сўз талаффузи, сўз ва оҳанг муаммолари ва амалиётда шаклланган хонандалик услубларига тегишли маълумотлар ҳамда етакчи ҳофизлар ижоди баён этилган.