Р.Г. Сафарова

Список книг автора Р.Г. Сафарова

    Савод ўргатиш дарслари 1-синф

    Р.Г. Сафарова

    1-sinfda Savod o'rgatish darslarini o'tishda o'qituvchilarga metodik yordam sifatida yaratilgan ushbu qo'llanma qayta ishlangan 2-nashr sifatida Alifbe darsligiga tatbiq etilgan qator o'zgarishlarni (yangi matnlar, so'zlar, rasmlar kiritilganligini) hisobga olgan holda ishlab chiqilgan bo'lib, unda savod o'rgatishning zamonaviy texnologiyalarini aks ettirishga e'tibor berildi. Qo'llanmada savodga o'rgatish darslaridan qator namunalar keltirilib, ular o'qituvchilarga darslarni zamonaviy ta'lim talablariga muvofiq tarzda o'tish imkonini beradi.

    Педагогика Энциклопедия (2 жилд)

    Р.Г. Сафарова

    Ўзбек халкининг маданий-маърифий ҳаётида катта вокеа бўлган педагогик атамалар мазмунини модернизациялаш ва унификациялашда 3 жилдли «Педагогика энциклопедияси»нинг яратилиши алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу энциклопедиянинг мазмун ва мундарижасини белгилашда жаҳон қомусчилиги анъаналаридан, бу соҳада мамлакатимизда орттирилган ижобий тажрибалардан фойдаланишга ҳаракат қилинди. «Педагогика энциклопедияси» педагогика фани, таълим-тарбия, педагогик психология, педагогик антропология, фалсафий педагогика, ижтимоий педагогика, педагогик диагностика, статистик педагогикага оид маълумотларни мухтасар тарзда ифодалаш билан бирга инсоният тамаддунининг муҳим ютуқлари ҳақидаги билимлар мажмуини ўз ичига олади. Мазкур китобда тақдим этилаётган педагогик атамаларнинг мазмуни педагогик муомаладаги қийинчиликларни бартараф этиш имконини беради.Ушбу атамалардан фойдаланишда уларнинг ҳар бири кандай маънода истеъмол килинишидан қатъи назар ўқувчилар, талабалар, илмий-педагогик жамоатчилик, умуман, фойдаланувчилар учун қулай ва тушунарли бўлишига эътибор қаратилди.

    Педагогика. Энциклопедия. I жилд

    Ўқувчи-ёшларни «оммавий маданият» хуружларидан ҳимоя қилишнинг назарий-методологик асослари

    Р.Г. Сафарова

    Ушбу монографияда «оммавий маданият» ва унинг вужудга келиши, турлари, ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантиришнинг назарий асослари, ўқувчиларнинг шахс сифатида шаклланишига кўрсатадиган салбий таъсири, унинг салбий таъсир кўрсатувчи воситалари, Ўзбекистонда унга қарши кураш жараёнининг вужудга келиши ҳақида кенг маълумотлар берилади. Ўқувчиларда «оммавий маданият»га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш воситалари, соғлом тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш асосида қарши иммунитет ҳосил қилиш, дарсликлар ва ўқув адабиётларида «оммавий маданият»га қарши курашчанлик руҳини кучайтиришга хизмат қиладиган дидактик бирликларни тақдим этиш имкониятлари кенг баён қилинади. умумий ўрта таълим жараёнида ўқувчиларда аждодларимиз меросини кенг ўрганиш орқали «оммавий маданият»га қарши иммунитетни ҳосил қилиш йўналишлари, ўқувчиларда курашчанлик кўникмаларини шакллантириш имкониятлари ҳақида фикр юритилади.Ушбу китоб педагог ходимлар, талабалар, тадқиқотчилар, дастур ва дарслик муаллифлари, маънавий-маърифий тарбия билан шуғулланувчи мутахассислар, синф раҳбарлари учун ўзига хос дастуруламал бўлиб хизмат қилади.