Озод Муъмин

Список книг автора Озод Муъмин



    Мен биламан, севаман сени

    Озод Муъмин

    Шеър – қалбнинг ва инсоннинг ҳолатини, ҳис-туйғуларини акс этдирувчи вазн, қофия ва туроқ қоидаларига амал этилган ҳолда, марварид доналаридек тизилган оҳангдор сатрлардир. Шунингдек, у – қисқа, кутилмаган, аммо мантиқий фикр билан тугайдиган фалсафий асар ҳамдир. Инсон уларни ўқир экан, ўзига ва қалбига таъсир этувчи эзгу тўлқинлардан баҳраманд бўлади.Ушбу тўпламга муаллифнинг турли йилларда битилган лирик ва фалсафий шеърлари киритилган.

    Буюк Амир Темур ёқути

    Озод Муъмин

    Таниқли фантаст ёзувчи Озод Мўъминнинг навбатдаги тўплами тарихий-саргузашт эссе билан бошланиб, ажабтовур, қизиқарли фантастик ҳикоялар билан давом этади.Мазкур тўплам китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

    Ваҳдат Ул-Ҳақойиқ

    Озод Муъмин

    Ушбу рисолада ёзувчи, физика–математика фанлари номзоди ва ихтирочи Озод Мўъмин ўзининг хали жуда кўп сирлари очилмаган мураккаб оламимиздаги ҳақиқатлар ва қонуниятлар тўғрисидаги хулосаларини баён қилган. Бу фикрлар ўзига хослиги ва мантиқий асосланганлиги туфайли муҳим аҳамият касб этади ва катта диққатга сазовордир.

    Бир йигит ва уч қиз ҳангомаси

    Озод Муъмин

    "Супертабассум" сериясининг ушбу сонига Озод Мўъминнинг ҳажвиялари киритилган. Танийдиганларингиз уни физика-математика фанлари номзоди, ихтирочи, фантаст-ёзувчи ва қўшиқлар муаллифи сифатида биласиз. Энди муаллифнинг бу хилдаги асарлари билан танишиб кўринг. Китобдаги ҳангомалар, ҳазиллар сизда табассум уйғотса ва шу билан бирга фикр туғдирса ажаб эмас.

    Хиёбондаги уч учрашув

    Озод Муъмин

    Фантастика ёшларнинг онгига ижобий туртки берувчи, буюк ишларга ундовчи ва инсоннинг орзу-ҳаёлотига ҳамоҳангдир.Ёш ёзувчи Озод Мўминовнинг ушбу илк тўпламидаги ҳаёлий ҳикоялар турли шароитларда инсоннинг ижобий ва салбий томонлари қандай намоён бўлишини, одам – робот ўртасидаги муносабатларнинг психологик таҳлилини ва турли гипотезаларни ўз ичига олади. Бу ҳикоялар ўқувчини яхшиликка, садоқатга ва ҳалолликка ундайди.

    Бир томчи раҳмат

    Озод Муъмин

    Ушбу рисолада X –XI асрларда яшаб ўтган, «Хожагон-Нақшбандия» тариқатининг ривожланиши ва шаклланишига улкан ҳисса қўшган буюк шахс, азиз зот Абул-Ҳасан Харақоний қаддасаллоҳу сирруҳунинг таълимоти, феъл-атвори, хислату ҳикматлари, таълимоти, унинг ҳақидаги ҳикоятлар, ривоятлар ва юртимиздаги фаолияти ёритилган. Рисола тасаввуф илмига ва буюк мутассавуфлар ҳаёти, фаолиятига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Шайх Зайниддин Тошкандий - олим ва валий

    Озод Муъмин

    Халқимиз «Кўкча» масжидини ва унга туташ қабристон ва зиёратгоҳни яхши билади. Лекин кўпчилигимиз халқ тилидаги «Кўкча» масжиди Шайх Зайниддин номида эканини, бу улуғ зот аслида ким бўлганини, қаердан келганини, кимлардан таълим олганини билмаймиз. Озод Мўъмин Хўжа қаламига мансуб «Шайх Зайниддин Тошкандий – олим ва валий» китобини ўқиган киши мазкур саволларга тўлиқ жавоб топади.

    Сардор "Бешагачский" - тоза ўғри

    Озод Муъмин

    Китоб сарлавҳасидаги «тоза ўғри» ибораси сизга эриш туйилмасин. Бу ифода криминал оламда кенг ишлатилади ва ўғриларнинг ички қонунларини – тушунчаларини бузмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилади.Ушбу китобга ёзувчининг бир криминал қиссаси ва икки ҳикояси киритилган.Озод Мўъмин – фантастик, тарихий, таржима асарлар, қўшиқлар ва ҳажвий-юмористик ҳикоялар муаллифидир. Унинг фантастикаси чет тилларга ўгирилиб, чоп этилган. Шунинг билан бир қаторда, у – олим, физика-математика фанлари номзоди, ихтирочи ҳамдир.Унинг «Хиёбондаги уч учрашув», «Мен – робот», «Энг доно от» ва «Бир йигит ва уч қиз ҳангомаси» китоблари ва катта эътибор қозонган «Буюк Амир Темурнинг ёқути» тарихий асари дунё юзини кўрган.

    "Ойжамол" чойхонаси

    Озод Муъмин

    Озод Мўъмин – фантастик, тарихий, таржима асарлар, қўшиқлар ва хажвий-юмористик ҳикоялар муаллифидир. Шулар билан бир қаторда, У – олим, физика-математика фанлари номзоди, ихтирочи ҳамдир. Унинг ҳаёлий хикоялари чет тилларга ўгирилиб, чоп этилган. «Хиёбондаги уч учрашув», «Мен – робот», «Энг доно от», «Бир йигит ва уч қиз ҳангомаси», «Сардор „Бешагачский“ – тоза ўғри» китоблари, «Ваҳдат ул–ҳақойиқ» фалсафий трактати ва катта эътибор қозонган «Буюк Амир Темур ёқути» тарихий асари дунё юзини кўрган. Озод Мўъминнинг қўлингиздаги китобига ўзбек адабиёти учун янги бўлган криминал триллер йўналишида битилган қисса ва фантастик ҳикоя киритилган.