Поён Равшанов

Список книг автора Поён Равшанов



    Темурийлар силсиласи

    Поён Равшанов

    Романда XV асрнинг иккинчи ярми, Шоҳрух ва Улуғбек Мирзолар вафотидан сўнг Мовароуннаҳр ва Хуросонда подшоҳлик қилган Темурийзодалар, уларнинг тож-у тахт йўлидаги ўзаро курашлари, қисмати мавзу қилиб олинган. Тарихий манбалар асосида даврнинг ўта чигал манзараси, парокандалик авжи, қаттоллик сабабияти ёритилади. 1447 йилдан, то 1507 йилга қадар кечган воқеа-ҳодисаларда Гавҳаршод Бегим, Улуғбек, Алоуддавла, Иброҳим, Абулқосим Бобур, Шоҳ Маҳмуд, Абдуллатиф, Абдулло, Абу Саъид, Ҳусайн Бойқаро, Султон Муҳаммад, Ёдгор Муҳаммад, Султон Аҳмад, Султон Маҳмуд, Умаршайх, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бойсунғур, Султон Али Мирзолар иштироки, тутган ўрни тадқиқ ва тасвир доирасига киритилган. Нуфузли ва айни вақтда, маккор маликалар Хадича ва Зуҳра Бегимлар қиёфасига чизгилар битилган.Темурий Мирзоларнинг муросадан йироқ, муттасил ёвлашуви ташқи тажовуз ва босқинларга йўл очганлиги, натижада буюк Амир Темур асос солган улкан салтанатнинг емирилиши ва интихосига боис бўлганлиги теран талқин этилган. Мазкур «Темурийлар силсиласи» романи 2014–2015 йилларда нашр этилган «Амир Темур сулоласи» китобининг мантиқий давоми бўлиб, эл-у юртимиз кечмиши ихлосмандларига мўлжалланган.

    Оқсарой тарихи

    Поён Равшанов

    Оқсарой қасри Соҳибқирон Амир Темур ҳазратла­ри барпо эттирган улуғвор, муҳташам, тенгсиз меъмо­рий обидадир. Қудратли давлатнинг захира маъмурий- бошқарув биноси тариқасида 1380 –1396 йилларда қу­рилган кошона кечмиши ҳайратомуздир. Неча асрлар­га гувоҳ бўлиб турган Оқсарой қандай вайроналикка юз тутган? Сир-синоатлар, сабаблар, оқибатлар, мушоҳада­лар кўп. Бу ҳақда қанча нақллар, афсоналар тўқилган, ҳақиқат уруғлари улар тагида кўкламай қолиб кетган.Ушбу тадқиқномада тарихий манбалар шаҳодати асо­сида мозий издиҳомлари, оғриқ нуқталари қатори, ечимга келиш имкониятлари ҳам қаламга олинади. Оқсаройнинг миллатимиз ғурури сифатида қадр топиши мустақиллик руҳи билан узвий боғланганлиги ифода этилади.Асар тарихимиз мухлисларига, тадқиқотчиларга, та­лаба ёшларга мўлжалланган.

    Пўлати тарихи

    Поён Равшанов

    Ўзбекистон бағрида кечмиши азалий, тарихан ўзига хос мавқе тутган аҳоли манзиллари кўп. Қашқадарё воҳасида таниқли масканлардан бири Пўлати қишлоғи ҳисобланади. Бу манзилда араб қавми, чорвадорлар, деҳқонлар, миришкорлар, зиёлилар, илм-фан фидоийлари, ижодкорлар, паҳлавонлар, санъаткорлар, муҳандислар, соғлиқни сақлаш ходимлари, таниқли арбоблар, бир сўз билан айтганда, касби корини улуғловчи бағри кенг, фозил, меҳнаткаш, тадбиркор, мард инсонлар яшайди.Мустақиллик йилларида Пўлатида қатор ижобий ўзгаришлар амалга ошди. Шаҳармонанд қиёфага эга бўла бораётган Пўлатининг асосий бунёдкорлари элини, юртини бениҳоя севадиган унинг жўмард фарзандлари. Қишлоқ кенгайгани, бир-биридан кўркам замонавий иморатлар барпо этилгани, спорт-соғломлаштириш муассасалари, маданият-маърифат кошоналари қурилгани сингари, унинг нуфуси ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугун Пўлатида 25 мингдан зиёд киши истиқомат қилмоқда. Она-Ватан қишлоқлар орасталигидан, ривож-равнақидан тобора гуллаб-яшнайди. Бунинг ёрқин мисоли Пўлати қишлоғи, унинг марказий қўрғони ва шижоатли одамларидир.Асар тарих мухлисларига, кенг китобхонларга, тадқиқотчиларга, талаба ёшларга мўлжалланган.

    Назмий минтақа

    Поён Равшанов

    Мумтоз адабиётимизнинг сара жанрлари бўлмиш ғазал ва рубоий бадиият малоҳати билан асрлар оша дилларни ром этиб келади. Фузулий «Ғазалдур сафо бахшу аҳли назар, ғазалдур гули гулистони ҳунар», деб бежиз айтмаган. Мазкур девонда ҳам муаллифнинг ҳаётий қарашларини ғазал ва рубоий – тўртлик либосида рангин тараннум этувчи ашъор жам бўлган.Ғазалхон, шеърхон дилига меҳр ва тафт олиб кирувчи манзумалар қадри ҳамиша барқарор бўлади. «Назмий минтақа» девони мутолаасидан қалбларга илиқ туйғулар инмоқлиги тилакдошимиз, муҳтарам китобхон!

    Қамоқ салтанати

    Поён Равшанов

    Инсоният тарихида машъум истибдодлар кўп кечган. ХХ аср бошларида большевиклар зўравонлик билан вужудга келтирган қизил салтанат – СССР халқни қирғин этишда барча мустабидларни ортда қолдирган эди. Муаррихлар ҳисобича, совет ҳокимияти қатағон йилларида 40 миллиондан зиёд кишининг ёстиғини қуритган. Ўзбекистонда Ватан озодлиги учун олиб борилган курашларда юз минглаб фидойилар ўлдирилган, муте бўлишни истамаган сон-саноқсиз ҳамюртларимиз отилган, қамалган, мол мулки тортиб олинган, фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, сургун қилинган. «Қамоқ салтанати» ҳужжатли романида қаттол совет тузумининг ваҳшиёна қиёфаси, мустамлакачилик сиёсатининг разолати Қашқа воҳасида 1920-1930 йилларда амалга оширилган хунрезликлар, бедодликлар мисолида кенг қамровда талқин этилади…