"Mazkur risolada ijtimoiy-ma'naviy meros va demokratiyaning dialektik jihatdan bog'liqligi tadqiq etiladi, Sharqona demok ra ti yaning immanent xususiyatlari hind-buddaviylik, konfusiylik va islom orqali ochib beriladi. Risola ilmiy xodimlar va demokratik rivojlanish masalalari bilan qiziquvchi kitobxonlarga mo'ljallangan."
Китобда аёл ва эркак ўртасидаги социобиологик фарқлар, уларнинг оилавий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда намоён бўлиш хусусиятлари ҳақида мушоҳадалар юритилади. Аёл ва эркак бир турга оид мавжудот, сиёсий-ҳуқуқий нуқтаи назардан улар тенгдирлар, бироқ ушбу тенгликни намоён этишда ўзига хосликлар мавжуд, деган ғоя илгари сурилган.Мазкур илмий-назарий китоб кенг жамоатчиликка мўлжалланган.
Китобда фалсафа тарихида бетакрор из қолдирган, илмий-тафаккурий қарашлари билан турли баҳс-мунозаралар уйғотиб келаётган донишварларнинг меросига мурожаат қилинади. Эрк, ҳурфикрлик, мангулик, буд ва башар, шахс ва жамият, адабиёт ва санъат ҳақида фикр юритилади.Фалсафа — фикрлаш чанқоғидир. Қалби фикрлашга муштоқ ҳар бир ўқувчи ушбу китобдан ўзига зарур мавзу, йўлланма, саволларига жавоб топа олади. Энг муҳими у ўқувчини мустақил фикрлашга, фикр излашга ундайди.