Бехзод Фазлиддин

Список книг автора Бехзод Фазлиддин



    Тушларингдан чиқиб келдим

    Бехзод Фазлиддин

    Ушбу китобга Беҳзод Фазлиддиннинг Ватан, табиат, ота-она, ёшлик, бахт ва муҳаббат мавзусидаги шеърлари жамланди. Китоб барча сўз мухлислари учун ўзига хос туҳфа бўлишидан умидвормиз. 

    Кутмаган кунларим, кутган кунларим

    Бехзод Фазлиддин

    Беҳзод Фазлиддиннинг ушбу китобини ўқиб, ҳаётнинг ўзи гўзал бир шеъркитоб, кутган – кутмаган кунларимизнинг бари сирга йўғрилган шеърлардир, деган ўй кўнглингиздан кечса, ажаб эмас. Шеър юрак ва руҳ, туйғу ила фикр осон топишган оний кайфият, ўз навбатида, узоқ тўлғонишлар маҳсули эканини китобдаги битиклар туғилган саналардан ҳам билса бўлади. Сиз кўнгил ортидан эргашасизми ёки ақл йўлини танлайсиз? Эҳтимол, кучли ирода, собит эътиқод ёрдамида бу икки буюк кучни бирлаштира олиш мумкиндир? «Кутмаган кунларим, кутган кунларим» мутолааси давомида бу ҳақда ўзингиз бир хулосага келарсиз…

    Сен қачон гуллайсан

    Бехзод Фазлиддин

    Ушбу китобдаги шеърларни ўқиб, ҳаётга очиқ кўз билан тийрак боқаётган ҳиссиётчан, кўнгли безовта, фикрлайдиган, ўз-ўзини, замондошларини, мураккаб дунёни бот-бот саволга тутиб турадиган лирик қаҳрамон билан суҳбатлашгандай бўласиз. Китоб асл шеърият мухлисларига камтар совға бўлишидан умидвормиз.