Хофиз Таниш ал-Бухорий

Список книг автора Хофиз Таниш ал-Бухорий



    Абдулланома. 2-китоб

    Хофиз Таниш ал-Бухорий

    Биринчи китоб тақдимида келтирилганидек, Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиё тарихшунослигининг мўътабар манбаларидан бири, йирик муаррих ва нозиктабъ шоир Хофиз Таниш ал Бухорий қаламига мансуб «Абдулланома» («Шарафномайи шохий») асари асримиз 50-йилларида марҳум шарқшунос таржимон Содиқ Мирзаев ва шарқшуносларнинг залворли меҳнати эвазига халққа таништира бошланган эди. Афсуски, Туркистон тарихининг Шайбонийлар ҳукмронлигида кечган XVI асрини деярли тўлиқ қамраган тароватли асар нашри ниҳоясига етмай қолганди. Ўзбекистон олимлари ва ноширлари ҳамкорликда ишлаб ушбу тарихий асарни шартли равишда икки жилдда, тўрт қисмда Сиз азиз китобхонларга тақдим этишга жазм қилдилар. Кенг китобхонлар оммасига мўлжалланади."Абдулланома"нинг иккинчи жилди ҳам Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти иштирокида Халқаро Амир Темур хайрия жамғармасида ҳамкорликда илк маротаба тўла равишда нашрга тайёрланди.