Дарсликда қадмги даврдан бугунги кунга қадар Ўзбекистон давлатчилиги ва бошқаруви тарихи билан боғлиқ бўлган масалалар – илк давлатчилик ва бошқарувнинг пайдо бўлиш омиллари ва сабаблари, илк давлатлар шакллари ва бошқаруви, илк давлатчилик назариялари, илк шаҳар маданияти, антик ва ўрта асрлар давлатчилик анъаналари, мансаблар ва унвонлар, ер эгалиги ва солиқ сиёсати, совет даври бошқаруви моҳияти ҳамда мустақил Ўзбекистон давлатчилиги каби масалалар ёритилган…
Олий ўқув юртлари талабалари учун мўлжалланган ушбу «Ўзбекистон тарихи» дарслиги мамлакатимиз тарихининг XIX аср II ярмидан 1989 йилгача бўлган даврини ўз ичига қамраб олган ҳамда 2014 йилда нашр этилган Ўзбекистон тарихи I жилдининг давоми ҳисобланади. Мазкур дарслик мустақиллик йилларида олиб борилган тадқиқотларнинг умумэътироф этилган натижалари билан бойитилганлиги, фан бўйича инновацияларни ўз ичига қамраб олганлиги билан илгариги ўқув адабиётларидан фарқ қилади. Ушбу дарслик бакалавр ўқув режаси асосида тузилган Ўзбекистон тарихи фани дастури асосида ёзилган ва биринчи босқич талабаларига мўлжалланган бўлишига қарамасдан, ундан магистрлар, ёш тадқиқотчилар, тарихчи-олимлар ҳам кенг фойдаланишлари мумкин. Дарслик юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ЎзМУ нинг «Ўзбекистон тарихи» кафедрасида қабул қилинади.