Элчин

Список книг автора Элчин



    Элчин - Танланган асарлар, 2 жилд

    Элчин

    Истеъдодли Озарбайжон ёзувчиси Элчин танланган асарларининг иккинчи жилдига унинг Озарбайжон тарихидан ҳикоя қилувчи «Маҳмуд ва Марям» ҳамда Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги машаққатли ҳаёт манзаралари тасвирланган "Оқ туя " романлари киритилди. «Маҳмуд ва Марям» романи машҳур «Асли ва Карам» достони мотивларидан фойдаланган ҳолда ёзилган бўлиб, ундаги воқеа-ҳодисалар XVI асрнинг бошларида, янгидан барпо этилган Озарбайжон Сафавийлар давлатида бўлиб ўтади. «Оқ туя» романида эса Иккинчи жаҳон уруши давридаги кўҳна Боку маҳаллаларидан биридаги ҳаёт, мураккаб инсоний муносабатлар, поклик, ҳалоллик, раҳм-шафқат, меҳр-муҳаббат каби туйғулар юксак бадиий маҳорат билан тасвирланади ва бу воқеалар бизнинг замонамизга қадар давом этади.Даврлар орасидаги фарқдан қатъи назар, ҳар иккала роман руҳий эътибори, бадиий-эстетик тасвир воситаларининг ранг-баранглиги ва оригиналлигига кўра замонавий асарлар ҳисобланади.

    Элчин - Танланган асарлар, 1 жилд

    Элчин

    Таниқли Озарбайжон Халқ ёзувчиси Элчин характер яратиш маҳорати, бадиий тилининг жозибадорлиги билан ажралиб туради. Унинг услубий диапазони жуда кенг бўлиб, комик образларни ҳам, трагик образларни ҳам катта салоҳият, юксак иқтидор билан яратади. Адибнинг инсоний ҳиссиётлар, покиза туйғулар, мураккаб руҳий ҳолатларнинг, муҳим ижтимоий муаммоларининг юксак бадиий-эстетик савиядаги тасвирини акс эттирган асарлари китобхонни фикрлашга, қаҳрамонлар ҳаёти, кечинмалари билан бирга яшашга ундайди. Элчиннинг асарлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Ёзувчи танланган асарларининг ушбу биринчи жилдига унинг турли йилларда яратилган ажойиб қисса ва ҳикоялари киритилди.