Ушбу монографияда тилда идиоматиклик ҳодисасининг намоён бўлиши, унинг лингвистик табиати, когнитив асоси муаммоси тадқиқ этилди. Қўшма сўзларнинг идиоматиклик белгиларини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилди ҳамда мазкур мезонлар асосида инглиз ва ўзбек тилларидаги қўшма сўзларнинг семантик ва концептуал-деривацион хусусиятлари очиб берилди. Шу билан бирга, идиоматик қўшма сўзларнинг ясалишида концептуал метафора, метонимия ва метафтонимиянинг ўрни масаласига муносабат билдирилди.Монография тилшунос олимлар, олий ўқув юртлари филология факультети талабалари, магистрантлар ҳамда илмий тадқиқотчилар учун мўлжалланган.