Азизхон Саидакбарович Пулатов

Список книг автора Азизхон Саидакбарович Пулатов



    Тезкор-қидирув фаолияти ва унинг ҳуқуқий асослари

    Азизхон Саидакбарович Пулатов

    Тезкор-қидирув фаолияти бўйича монография тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади. Монографияда замонавий тезкор-қидирув назариясининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимларнинг фундаментал асарларидан фойдаланилган. Монографияда тезкор-қидирув фаолияти тушунчаси, мақсадлари ва вазифалари, принциплари, мазмун-моҳияти ва турлари ёритиб берилган. Шунингдек, монографияда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят процессида фойдаланишнинг меъёрий ва назарий асослари ўрганиб чиқилган. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, ҳужжатлаштириш ва улардан жиноят процессида фойдаланиш тартиби батафсил кўриб чиқилган.Монография «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш», «Юриспруденция» (бакалавр, магистрантлар) мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар, докторантлар, ўқитувчилар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг курсантлари, тингловчилари ва тезкор-қидирув фаолияти ва жиноят-процессуал фаолият амалиётчилари учун мўлжалланган.

    Тезкор-қидирув фаолияти психологияси

    Азизхон Саидакбарович Пулатов

    Тезкор-қидирув фаолияти психологияси бўйича ўқув қўлланма психология ва тезкор-қидирув фаолияти психологияси асоси, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади. Ўқув қўлланмада замонавий психология ҳамда тезкор-қидирув назариясининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимларнинг фундаментал асарларидан фойдаланилган. Ўқув қўлланмада тезкор-қидирув фаолияти психологияси, жиноий қилмиш, ахборот олиш, мулоқот ўрнатиш тушунчаси, мақсадлари, вазифалари, суд-тергов психологиясининг мазмун-моҳияти ва турлари ёритиб берилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада умумий психология, тезкор-қидирув фаолияти психологияси, жиноят ва жиноят процесси, тезкор-қидирув фаолияти меъёрий ва назарий асослари ўрганиб чиқилган

    Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунига шарҳ, илмий-назарий шарҳ

    Азизхон Саидакбарович Пулатов

    Мазкур китоб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий-назарий таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг ҳар бир моддасига тегишли тушунтиришлар бериш орқали тайёрланган бўлиб, унда Давлат хавфсизлик хизматининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тизими, уларга кўмаклашувчи шахслар, давлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, ижтимоий кафолатлар, баҳолаш ва ҳисобдорлик, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш шартлари ва чегаралари, дахлсизлиги, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси, молиялаштириш, рамзлари, жавобгарлиги идоравий ва прокурор назоратини ташкил этиш ҳамда мазкур фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа масалалар ўрин олган.Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, тингловчилари, илмий изланувчилар, Давлат хавфсизлик хизмати ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Шарҳланаётган қонун фақат Давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий асоси, жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги, «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори мазмунини шарҳлаш орқали ёритилиб, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунига шарҳ

    Азизхон Саидакбарович Пулатов

    Мазкур китоб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг илмий-назарий таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 6 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонуннинг ҳар бир моддасига тегишли тушунтиришлар бериш орқали тайёрланган бўлиб, унда Президент давлат хавфсизлик хизматининг мақсади, асосий вазифалари ва принциплари, қўриқланадиган шахслар ва объектлар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, тизими, уларга кўмаклашувчи шахслар, давлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги, ижтимоий кафолатлар ва ҳисобдорлик, жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда ўқотар қуролни қўллаш шартлари ва чегаралари, дахлсизлиги, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояси, молиялаштириш, рамзлари, жавобгарлиги, идоравий ва прокурор назоратини ташкил этиш ҳамда мазкур фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ бошқа масалалар ўрин олган.Ҳуқуқшунослик йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари, курсантлари ва магистрлари, тингловчилари, илмий изланувчилар, Президент давлат хавфсизлик хизмати ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ҳамда мазкур соҳага қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.Шарҳланаётган қонун фақат Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий асоси, жумладан Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори мазмунини шарҳлаш орқали ёритилиб, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади.

    Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати фаолиятининг ҳуқуқий асослари

    Азизхон Саидакбарович Пулатов

    Мазкур монографияда Ўзбекистон Республикасида давлат хавфсизлигини таъминлашда ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида етакчи ўринни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг профессионал салоҳиятинига тегишли эканлиги, ўз ваколатлари доирасида давлат бошқарувини амалга оширишда давлат хавфсизлик хизматининг ягона марказлаштирилган тизими ҳисобланиши ва Ўзбекистон Республикасида давлат хавфсизлиги соҳасида асосий функцияларини бажариши, шу жумладан давлат хавфсизлик тушунчаси, принциплари, ҳуқуқий ҳолати, ҳуқуқий асослари, истиқлол йилларда тарихий шаклланиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлигини таъминлашда ўрни ва роли, шунингдек контрразведка, экстремизм, терроризм, разведка, коррупция, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва ахборот хавсизлигини таъминлашида ҳуқуқий асослари ёритилган.–В монографии сделан вывод, что ведущее место в системе органов исполнительной власти в деле обеспечения государственной безопасности Республике Узбекистан принадлежит профессиональный потенциал СГБ Республики Узбекистан, которая представляет собой единую централизованную систему органов СГБ, осуществляющую в пределах своей компетенции государственное управление в области обеспечения безопасности Республику Узбекистан путем осуществления своих основных функций, также рассмотрена понятие государстенной безопастности, принципы, правовой статус, правовые основы, историческое образование в годы независимости, место и роль Президента Республики Узбекистан в обеспечении государственной безопастности, а также правовые основы в борьбе контрразведкой, экстремизмом, терроризмом, разведывательная деятельность, борьба с организованной преступностью и коррупцией и обеспечение информационной безопасности.