Абу Райхон Беруний

Список книг автора Абу Райхон Беруний



    Абу Райхон Беруний, танланган асарлар

    Абу Райхон Беруний

    Китоб буюк ўзбек энциклопедист олими Абу Райҳон Беруний (XI аср) асарининг араб тилидан ўзбек тилига таржимаси бўлиб, унда турли халқларда вақтни ўлчаш усуллари баёни ва таҳлили берилган. Берунийнинг бу асари барча мамлакатларда турли даврда кишиларнинг йил ҳисоблаш системалари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши борасида бой фактик материал беради. Шу билан бирга, китобда тарих, астрономия ва бошқа соҳалар бўйича ҳам кўпгина қизиқарли маълумотлар бор.Китоб шарқшунослар, астрономлар, филологлар ҳамда Ўрта Осиё халқларининг фани ва маданият тарихи билан қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.

    Қимматбаҳо жавоҳирлар ҳақида билимлар

    Абу Райхон Беруний

    Ушбу китоб Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб «Минералогия» китобининг ўзбек тилига қилинган илк таржимасидир. Бу нашр Абу Райҳон Берунийнинг кўп жилдлик асарлари туркумини тўлдиради. Минераллар таснифи,уларнинг физик, кимёвий хусусиятлари, пайдо бўлиш назариясига ҳамда ишлов бериш технологияси каби масалаларга бағишланган шоҳасарда Беруний минералларни таърифлаш билан бирга, уларнинг солиштирма оғирлигини физика ва минералогия тарихида биринчи марта тартибли равишда аниқлаб, маъданшуносликнинг амалий ишларига жорий қилди. Бундан ташқари, Беруний минераллар ва маъданларнинг ўз давридаги нарх-навоси, баъзиларининг дориворлик хусусиятлари, қимматбаҳо тошлар ва металлар билан боғлиқ инонч, ирим-сиримлар, қизиқарли этнографик маълумотларни баён этганки, булар «Минералогия» асарининг тарихий манба сифатидаги юксак аҳамиятини кўрсатади.Китоб минералогия, геология, кончилик, металлургия каби соҳаларнинг назарияси ва амалиёти билан шуғулланувчи мутахассислар ҳамда кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.