Aziz bolajonlar! Agar siz qolingizdagi kitobni diqqat bilan o'qib chiqsangiz eng buynk negachi kimligini bilib olasiz. Shuningdek, barcha insonlar bilishi lozim bolgan o'nlab savollarga ham javob olasiz. Bu kitob bilan siz bilimlar saltanatiga ilk qadamingizni qo'yasiz.Orta va kichik yoshdagi maktab o'quvchilari uchun.
Услубий қўлланмада университетлар профессор-ўқитувчилари учун экология курсининг ўқув Дастури асосида маъруза, амалий машғулотларни ўтказиш бўйича ишланмалар берилган. Шунингдек, ундаги дарсларда фойдаланиш учун кўргазма материаллар, амалий машғулотларни ўтказиш учун топшириқлар, назорат саволлари ва тестлар ҳам ўрин олган.Экология курсини ўқитишда барқарор ривожланиш таълими материалларини интеграциялашга эътибор берилган.Услубий қўлланмадан узлуксиз экологик таълим тизимида фаолият олиб борётган барча педагоглар, мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ўқув қўлланмасида экология асослари, амалий экология, экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланиш масалалари ўрганилади. Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари берилган. Ўзбекистондаги экологик муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор берилган.Китобда ҳар бир боб учун тегишли иллюстратив материаллар, назорат саволлари, тест топшириқлари, рефератлар мавзулари ва фойдаланилган манбалар берилган.Ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари учун ёзилган. Ўқитувчилар, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг турли масалалари билан шуғулланувчилар, барча ҳоҳловчилар фойдаланишлари мумкин.Мазкур ўқув қўлланма Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Илмий Кенгашининг 2005-йил 29- декабрдаги мажлисида чоп этишга тавсия этилди (5-сонли баённома).