Алп Жамол

Список книг автора Алп Жамол



    Меҳрибонларим

    Алп Жамол

    “Аллоҳ отга миндирганни бандаси тушира олмайди, деган гап бор. Вақт ҳар нарсага ҳакам. Вақтдан ютқизиш мумкин, аммо оқибат ҳамиша адолат, имон-эътиқод томонида бўлади. Оққан дарё оқмасдан қолмайди, вақти келгач йўлидаги сунъий ғовларни ювиб, оқишда давом этади. Таниқли драматург, миллий телеминиатюра асосчиларидан бири Алп Жамол асарларидан иборат ушбу тўпламни, замондошларининг хотираларини ўқир экансиз, ҳаётда юз бераётган, юз бериши мумкин бўлган ғайриахлоқий ҳодисаларга, одамлар, айниқса, ёшлар характеридаги камчилик ва нуқсонларга бефарқ бўлмаган, уларни ўзининг журъатли қаламидан тўкилаётган ҳажвий асарларида қиёмига етказиб ифодалаган ижодкорнинг мураккаб ҳаёт йўли, дунёқараши кўз ўнгингизда яққол намоён бўлади. Алп Жамол ижодининг аҳамияти ва таъсирчанлиги шундаки, телеминиатюра деб номланувчи митти спектаклллар, ҳажвиялар вақт сарҳадларидан ошиб, бугунги кунимизга – миллий-маънавий тарбия ишига ҳам хизмат қилмоқда.