ЎзбекистонРеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида «Уруш йилларида халқимиз кўрсатган ҳақиқий жасорат ва матонатни кино, театр санъати, бадиий-публицистик асарлар, илмий тадқиқотлар орқали кўрсатиш, аҳоли, айниқса, ёшла-римизга таъсирчан тарзда етказиш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда», деган эдилар.Таниқли шоир Салим Ашурнинг «Буюк – 75» китобини ҳам Улуғ Ватан урушида қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга қўшилган муносиб ҳисса деб қабул қилиш ўринли бўлади, деб ўйлаймиз.Ушбу китоб Улуғ Ватан урушида қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига, урушда ҳалок бўлган, бедарок йўқолган, яраланган, Фронт ортида туриб Ғалабага ҳисса қўшган барча инсонларга бағишланади.Уларнинг хотираси мангу барҳаётдир.
Таниқли шоир Салим Ашурнинг номи шеърият ихлосмандларига яхши таниш. Унинг “Мангу эл” китобида она Ватан, миллат, эл-юрт, ишқ-муҳаббат сингари азалий мавзулар қаламга олинган. Шоир ва давр кайфияти акс этган ушбу ҳазин шеърлар руҳига сингиб кетган янги оҳанг, янги ифода, янги талқин шеърхонни ҳайратлантиради, ўйга чўмдиради. Шеър кайфияти шеърхон кайфиятига кўчади. Эҳтимол, шеърнинг вазифаси ҳам шу бўлса керак.