Бугунги кунга қадар оила, оилавий муносабатлар тўғрисида жуда кўп ёзилган. Кимдир оилани муқаддас дея кўкларга кўтарган бўлса, яна кимдир муҳаббатни ўлдиради дея ерга урган, бошқалар эса оила ҳақида кўпдан-кўп насиҳатлар қилган. Мен ҳам оила ҳақида ҳикоя ёзишни истадим. «Нега ҳикоя?» деб сўрайдиган бўлсангиз, шундай изоҳ беришим мумкин: мен ҳикояларнинг қудратига ишонаман. Ҳикоялар туйғуларни тиниқлаштириши, эсда қоладиган қилиши мумкин. Ҳаётий воқеалар асосида ёзилган ҳикояларимда кўпчилик ўз ҳаётига оид нимадир топишига ишонаман. Ёзганларим ўзларининг дардлари ва чоралари билан оилавий ҳаётда бахтиёрлик санъатига ҳисса қўшадиган ҳикоялар бўлиши учун уриндим. Бу китобдаги ҳикояларда моддий муаммолар, фидокорликлар ёки йирик ҳодисалар йўқ. Ёнғин эмас, ёнғинга сабаб бўладиган учқунлар ҳақида ҳикоя ёздим. Гул эмас, гулни ундирадиган сув тўғрисида ҳикоя ёздим. Сизга манзур бўлади, деган умиддаман. Ҳикояларимни ёзиш жараёнида жуда кўп инсонлар билан учрашдим. Самимиятлари, туйғулари ва бошдан кечирганларини мен билан ўртоқлашган ҳикояларимнинг яширин қаҳрамонларига ўз миннатдорлигимни билдираман. © Сема Марашли
Юлдузларни супурасан ўзинг билмаган ҳолда. Қуёш қучоғингда, хабаринг йўқ. Митти бола кўзларингга тикилмоқ истайди, сен эса терс ўгирилиб олгансан. Ўпкангда машшоқлар йиғилгану наволарни эшитмайсан. Улкан ғавғодир бу ҳаёт, тушунмайсан. Учадию кетади, ортидан югурсангда, ушлай олмайсан. Уильям Шекспир Сема Марашли Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида туғилган. Менежмент ва бихевиористика йўналишида таҳсил олган ёзувчининг илк китоби ""Менга эртак айтиб бер” 2001 йилда нашрдан чиқди. Оила ахлоқи ва фарзанд тарбиясига оид мақола ва ҳикоялари даврий нашрларда мунтазам эълон қилиб борилади. Оилали, уч фарзанднинг онаси.
Муҳаббат – Аллоҳнинг бандаларига энг буюк инъоми. Севмоқ – ибодат, севги эса сармоядир. Севгини камайтириш ёки кўпайтириш инсонларга боғлиқ. Сармоя тугамаслиги учун билишимиз керак бўлган нарсалар бор. Севгини ўрганиш ва ўргатиш керак. «Келинг, бу ерда илиққина баҳор бор. Қорда, қишда совқотманг, севишни ўрганинг…» дейиш даркор. Сема Марашли Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида туғилган. Менежмент ва бихевиористика йўналишида таҳсил олган ёзувчининг илк китоби "Менга эртак айтиб бер” 2001 йилда нашрдан чиқди. Оила ахлоқи ва фарзанд тарбиясига оид мақола ва ҳикоялари даврий нашрларда мунтазам эълон қилиб борилади. Оилали, уч фарзанднинг онаси.
Турмуш баракотдир, муҳаббатдир. Бир киши билан турмуш қуриб, каттакон оилага эга бўласиз. Оилангиз битта эди, иккита бўлади. Бу бир неъматдир. Ҳар неъматнинг кулфати бўлгани каби янги оилага эга бўлишнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор, албатта. Янги оилангиз аъзолари севганингизнинг севганларидир. Турмуш ўртоғингизни қизғанишингиз, улар билан бўлишишни истамаслигингиз мумкин. Ёхуд турмуш ўртоғингизнинг оиласи уни қизғангани боис сизга кўнгил эшикларини бекитиши мумкин. Бундай вазиятда олдингизда икки йўл бор. Биринчиси: «Сизнинг оилангиз-менинг оилам» дея хато ва камчиликларига эътибор бермасдан уларни қабул қилиш, меҳр ва ҳурмат кўрсатиб, кўнгил эшикларидан ичкарига қадам ташлашга муваффақ бўлиш. Иккинчиси: мунтазам равишда турмуш ўртоғингиз оиласининг хатолари ва сизга ёқмаган жиҳатларига эътибор қаратиб, улардан узоқроқ туриш, турмуш ўртоғингизни ҳам оиласидан ажратиб олишга уриниш. Бу ёмон йўл.