Тик қоялар қиссаси. Эдгар Аллан По

Читать онлайн.
Название Тик қоялар қиссаси
Автор произведения Эдгар Аллан По
Жанр
Серия
Издательство
Год выпуска 0
isbn



Скачать книгу

учун бўлди,

      Ўтган ёди даҳмада —

      Мангу ўтмишда қолди.

      Бўладики, дарбадар

      Диққат билан қарайди,

      Тўқ қизил рангда ёнар

      Ойнада ким ўйнайди?

      Нурсиз эшик тарайди —

      Масхараомуз сояни,

      Хаёлий бир дарёни…

      Кулгу келар, кулгуки, —

      Табассумсиз – поёни…

      Кейинчалик биз ушбу баллада ҳақида гаплашдик, дўстим ўзининг қарашларини билдирди. Ҳар ҳолда, Родерик Ашернинг тўхтатиб бўлмас тахайюлоти гоҳгоҳ ақлидрок сарҳадларини кесиб ўтарди. Бу қатъият ўша, боболари уйининг пойдеворига қаланган кулранг тош билан боғлиқ эди. У бундай сезувчанлик қобилиятини тошларнинг таркиби, жойлашув тартиби ва яна кўл муҳитида ҳосил бўлган пўпанак ва замбуруғлар, уйни ўраб олган яримжон дарахтлардан оларди. “Ҳа, буларнинг ҳаммасини ўз кўзинг билан кўришинг ва ишонч ҳосил қилишинг мумкин, – деди Ашер (бу сўзларни айтганда, сесканиб кетдим), – ўз кўзинг билан кўришинг мумкин, шубҳасиз, ҳиссиётлар кўл узра қуюқлашиб боради ва уй деворларида ҳам ўз хусусиятларини йўқотмайди. Бунинг натижасида эса, – сукут сақлаб қўшиб қўйди у, – енгиб бўлмас ва даҳшатли куч бутун Ашерларнинг тақдирини ҳал қилаётир”.

      Касалманд дўстим қанча бош қотирган китоб лар унинг ғалати қарашларига тўғри келади. Биз Грессэнинг “Вервер” ва “Ибодатхона”, Макиавеллининг “Бельфегор”, Сведенборгнинг “Жаннат ва дўзах”, Хольбергнинг “Николас ва Климмнинг ерости саёҳати”, Роберд Фладнинг “Хиромантия”, Делашамбр ва Жан д‘Эндажинэ асарлари, Тикнинг “Зангор уфққа саёҳат” ва Кампанеллнинг “Қуёш шаҳри” асарларига мук камиздан кетгандик. Унинг яхши кўрадиган китобларидан бири доминиканлик Эймерик Жеронскийнинг in octavo[9] “Директориум Инквизиториум” томлиги эди. Ашер Помпония Мелнинг қадимги Африка сатира ва эгипанлари[10] ҳақидаги баъзи саҳифалари устида соатлаб ўтирарди. У яна маза қилиб ўқийдигани ноёб готик нашрлардан бири – Vigiliae Mortuorum Sеcundum Chorum Ecclesiae Maguntinae[11].

      Бу китоблардаги жазавага солувчи руҳлар, ғалати ва чиркин одатлар тасвири таъсирчан дўстимнинг бошини айлантирган бўлиши керак, деб ўзимча ўйлаб ҳам қолдим. Кунларнинг бирида у: синглим Мэдилейн энди йўқ, марҳума ертўлалардан бирида дафн этилгунича сақланади, деб қолди. Бу ҳақда бафуржа сўраш учун менда имконият бўлди, лекин ботиниб сўролмадим, гап талашиб қолишдан ўзимни тийдим. Родерикнинг айтишига қараганда, бундай қилишга синглисининг касали, фикридан қайтмайдиган докторлар ва Ашерлар авлоди дафн қилинадиган қабристон уйдан анча узоқлиги, иннайкейин қабристон барча табиий офатлар учун очиқ бўлгани сабаб эди. Кўз ўнгимда уйга ташриф буюрган кунимоқ зинада учраган ваҳимали доктор қиёфаси гавдаланди.

      Ашернинг илтимосига биноан вақтинча дафн ишига ёрдам бердим. Майит тобутга олдиндан қўйилган экан, биргаликда пастга олиб тушдик. Ертўла жуда чуқурликда эди, тахминан, менинг ётоқхонам жойлашган уйнинг остида; у ер ҳеч қачон очибёпилмаган, ҳаддан ташқари зах, тор ва озгина бўлса ҳам ҳаво ёки ёруғ кириши учун биронта туйнуги йўқ; зах ҳидидан машъаламиз ўчиб қолай деди, атрофга қараб бирон нарсани илғаёлмадим. Қадимда, феодаллар даврида бу ертўла зиндон вазифасини ўтаган, кейинроқ эса бу қоронғуликда порох ва шунга ўхшаш портловчи нарсалар сақланган, шундан ҳам хулоса чиқариш мумкинки, шу ерга бошлаб келувчи,



<p>9</p>

Инглиз ноширчилигида: бир босма табоқ.

<p>10</p>

Эгипан – юнон мифологиясида: Олимп илоҳи – Зевснинг ўғли.

<p>11</p>

Магунтин ибодатхонаси хорида марҳумларни хотирлаб сукут сақлаш (лот.).