Asaxiy books

Все книги издательства Asaxiy books


    АЖИБ ЯНГИ ДУНЁ

    Олдос Ҳаксли

    “Ажиб янги дунё” инглиз ёзувчиси Олдос Ҳакслининг 1931 йилда ёзилиб, 1932 йилда нашр этилган, дистопик, ижтимоий-фантастик романидир. У фуқаролари ақл-идрокка суянувчи, ижтимоий иерархия тартиботи қарор топган футуристик бутунжаҳон мамлакати тўғрисида ҳикоя қилади. Унда репродуктив технологиялар, уйқудаги таълим, руҳиятга таъсир ва шартли рефлексларни шакллантириш соҳаларидаги улкан ютуқлар ёрдамида антиутопик жамият яратилади. Бу жамиятга биргина инсон – асарнинг бош қаҳрамони қарши чиқади. Олдос Ҳакслининг жаҳон адабиётида чуқур аҳамият касб этган шоҳ асари “Ажиб янги дунё”да тенгсизлик ҳукм сурувчи, технологик ривожланган келажакни тафтиш қилади. Бу мамлакатда одамлар авторитар бошқарув тизимига хайрихоҳ бўлиши учун генетик йўл билан кўпайтирилади, ижтимоий жиҳатдан мослаштирилади ҳамда фармацевтик йўл билан кучсизлантирилади. Буларнинг бари инсонни эрки, одамийлик қиёфаси ва, эҳтимол, қалбидан маҳрум қилади. Беназир истеъдод эгаси бўлган Ҳаксли бир вақтнинг ўзида ҳам санъаткор, ҳам руҳшунос, ҳам инсон табиати ва тараққиётининг энг ёрқин тафтишчиларидан бири эди. Унинг дурдона асари – “Ажиб янги дунё” миллионлаб ўқувчиларни ҳайрат ва ваҳимага солди, бизни огоҳлантирувчи, ўйга толдирувчи ажойиб бадиий асар ўлароқ, бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмади. 1930 йилги фашизм булутлари сояси остида ёзилган ушбу асар нафақат ўша давр жамиятларига, балки оммавий кўнгилхушлик, технология, тиббиёт, фармацевтика, кўндириш санъати ва элитанинг яширин таъсири ҳукмронлик қилаётган XXI аср дунёсига ҳам мурожаат қилади.

    АТОМ ОДАТЛАР: Кичик ўзаришлар, катта натижалар

    Джеймс Клир

    Етакчи экспертлардан бири Жеймс Клир “Атом одатлар” китоби орқали яхши одатларни касб қилиш, ёмонларидан халос бўлиш ва катта натижаларга олиб борувчи майда одатларни қандай эгаллашни ўргатади. Агар ўрганган феъл-атворингизни ўзгартириш қийин кечса, муаммо ўзингизда эмас. Ёмон одатлар уларни ўзгартиришни истамаганингиздан эмас, балки нотўғри ўзгаришларга амал қилаётганингиз учун ҳам йўқолмайди. Муаллиф ёмон одатлардан буткул халос бўлиб, фақат яхши одатлар билан қолишга ёрдам берадиган ушбу қўлланмани ёзишда биология, психология ва неврологиянинг энг охирги кашфиётларига таянган.

    Бепарволикнинг нозик санъати

    Марк Мэнсон

    «Йиллар мобайнида бизга ижобий фикрлаш – бахтли ва муваффақиятли ҳаёт калити, дея уқтириб келдилар. Ортиқ бундай бўлмайди. Ижобийликка тупуринг», дейди Марк Мэнсон. У имконимиз чекланганини тан олиб, воқеликни борича қабул қилишни маслаҳат беради: «Қўрқувимиз, нуқсонларимиз ва мубҳамликларни борича қабул қилгач, ортиқ улардан қочмаймиз, балки уларга қарши юзланамиз, излаганимиз жасорат ва ишончга эришамиз». Сўнгги йилларда Мэнсон анча оммалашган блоги орқали ўзимиз ва атрофимиздаги олам ҳақидаги ёлғон тасаввурларимиз ва уларни тўғрилаш ҳақида ёзди. Ниҳоят, у ўзининг аччиқ ҳақиқатларини қўлингиздаги китобга жамлади. Китобни ўқир экансиз, муаллиф кўнгилочар ҳикоялару аччиқ ҳазиллар билан елкангиздан силкиб, мудроқдан уйғотгандек бўлади.

    Тўртинчи саноат инқилоби

    Клаус Шваб

    Бугунги технологиялар асрида ҳар бир қадамимиз кузатув остидами? Сунъий интеллектдан ким кўпроқ манфаатдор-у, ким жабр кўради? У қайси соҳаларда устунлик қилиши кутилмоқда? Муаллиф ўлчами, кўлами ва мураккаблиги жиҳатидан “Тўртинчи саноат инқилоби” деб номлаган ҳодиса инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Ушбу китобни мутолаа қилиш орқали нафақат юқоридаги саволларга жавоб оласиз, балки глобал ўзгаришлар ҳақида кенгроқ тушунчага ҳам эга бўласиз.

    Сармоядор

    Теодор Драйзер

    Бир неча кунда миллионер бўлиш мумкинми? Шу билан инсоннинг истаклари поёнига етармикан? Қўлингиздаги китоб – “Сармоядор”нинг бош қаҳрамони Фрэнк Каупервуд кўпроқ савқи табиийсига қулоқ тутиб, бир неча кунда чиндан бойиб кетади. Унда ўсмирлигиданоқ атрофдагилар таъсирида савдогар ва биржа ўйинчиси руҳияти шаклланганди. Ташаббускор, иқтидорли ва серғайрат ёш йигит аста-секин ҳеч қандай тамойилни тан олмайдиган, ўз ҳукмини ўтказувчи очкўз миллионерга айланди-қолди. Аммо ҳаёт бир текис эмас, унинг учун кутилмаган оғир синовлар ҳали олдинда эди…

    Фаренгейт бўйича 451º

    Рэй Брэдбери

    Ҳаёт тезлашган, бир хиллик тенглик тусини олган, одамлар бир-бирини эшитмайди, фикрлашдан тўхтаган, ҳурлик маҳв этилган… Бу жамиятда китобларга ақл кушандаси деб қаралади, тақиқлар туфайли одамлар аста-секин улардан воз кечган, адабиётдан қўрқади. Улар фақат қулоқларидаги “чиғаноқ”лардан тараладиган маънисиз мусиқадан маст, рекламалардан сархуш яшайди. Китоблар тақиқланган яқин келажакдаги хаёлий Америка жамияти ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу асар бош қаҳрамони Гай Монтэг – ўт ўчирувчи. Номи ўт ўчирувчи, аммо китобларни улар топилган уйлар билан қўшиб ёқиш унинг аъмолидир. Аммо куни келиб, у ўз касбининг тўғрилигига шубҳаланиб қолди ва аста-секин фикрлашни истаётганини сезди, ана шундан бошланган исён ортидан у ўзи яшаб турган жамиятдаги тутумни, тартиботни савол остига ола бошлади. Алалоқибат у ўзи каби инсонлардан иборат яширин гуруҳга қўшилди… Илк бор нашр этилганига қарийб 70 йил бўлса-да, Рэй Брэдберининг дунё миқёсида тан олинган “Фаренгейт бўйича 451º” асари ҳамон жаҳон адабиётининг сара асарларидан бўлиб келмоқда. Ушбу дистопик асарда кўтарилган мавзулар бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ тус олиб боряпти.

    Элжернонга аталган гуллар

    Дэниел Киз

    Чарли Гордон ўзининг ақлли эмаслигини билади. Ёши 32 да, новвойхонада пол артувчи бўлиб ишлаб, арзимаган пул топади. Ҳафтада 3 марта оқшом пайти ақлий ривожланишдан ортда қолган катталар учун очилган марказда дарс олади. Аммо энди буларнинг бари ўзгариш бўсағасида турибди. Шифокорлар нозик бир тажриба ўтказмоқчи. Улар Чарлининг миясини операция қилмоқчи. Улар операция ва махсус дори Чарлининг интеллектини оширишига умид қилади, чунки бу тажриба лаборатория сичқончаси Элжернон билан ўтказилганда ижобий натижа берди. Шу аснода Чарли ҳар куни нима ҳис қилаётганини кундаликка ёзиб боради. Бу унинг мияси ва ҳаётида содир бўлган ҳайратланарли ўзгаришлар битилган таъсирли қайдларга айланади. “Элжернонга аталган гуллар” дастлаб ҳикоя тарзида нашр қилинган, аммо тез орада кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлган.

    МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари

    Джеймс А. Робинсон

    Нега айрим мамлакатлар фаровонроқ яшайди? “Мамлакатлар таназзули сабаблари” муаллифлари ушбу саволга ишончли ва изчил асосланган янги назария билан жавоб беришга бел боғлаган: фаровонлик сабаби иқлим, география ёки маданият эмас, балки мамлакатдаги институтлардир. Қадимги Рим ва тюдорлар давридан то замонавий Хитойгача бўлган тарихий ва замонавий мисолларга таянган етакчи олимлар – Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсоннинг таъкидлашича, кучи ва маблағини тикиши учун одамлар қаттиқ меҳнат қилса, бойиши мумкинлигига ишониши зарур, бу эса инновацияга рағбат, барқарорлик ва тинчликни таъминловчи ишончли институтлар демакдир. Китоб муаллифлари ўзларининг ўн беш йиллик тадқиқотларига асосланиб, Макс Вебердан то Жеффри Сакс ҳамда Жаред Даймондгача бўлган қатор олимларнинг назарияларига жавоб берди.