Кораев Шерхон

Список книг автора Кораев Шерхон



    Навоий мажлислари / Navoiy majlislari

    Кораев Шерхон

    Ушбу китобда қадим замонлардан шарқ ҳукмдорлари, сомонийлар, ғазнавийлар, қорахонийлар, салжуқийлар, хоразмшоҳлар, темурийлар, бобурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар, ўзбек хонлари саройларида ўтказилган шеърият кечалари, қиссахонлик йиғилишлари, илмий мажлислар ва турли хил йиғинлар қаламга олинади. Халқаро конференциялар, илмий-назарий анжуманлар тўпламлари ва журналларда нашр этилган адабий кечалар, шунингдек, темурийлар даврида етти иқлимга машҳур бўлган Алишер Навоий мажлислари ҳақидаги мақолалар жамланмасидан иборат ушбу рисола ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотади, деган умиддамиз. Ушбу муҳим тадқиқот кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

    Навоий ўқиган китоблар/Navoiy o'qigan kitoblar

    Кораев Шерхон

    Қўлингиздаги мажмуада истеъдодли илмий тадқиқотчи Шерхон Қораев улуғ мутафаккир зот, шоирлар султони, Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг болалигидан бошлаб ўқиган китоблари, илм олган пиру устозлари, у зоти бобаракотни дуо қилган азиз-авлиѐлар тўғрисидаги маълумотларни китобхон қалбига мустажо бўла оладиган тарзда равон ва илмий ѐндашган ҳолда тақдим эта олган.Китобни ўқиб, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз, албатта. Зотан Алишер Навоий ўқиган асарлар сизда қизиқиш ўйғотади, деган умиддамиз.

    Даюс

    Кораев Шерхон

    Қўлингиздаги ушбу ҳикоялар тўпламида қизиқарли мавзулар ва ижтимоий ҳаёт муаммолари қаламга олинади. Муаллиф айрим ҳикояларида ҳажв тиғи остида порахўрлик, ошна-оғайнигарчилик, таниш-билишчилик, фолчилик каби иллатларни аёвсиз танқид қилади.Ҳикоялар равон тилда ёзилган ва ўйлаймизки, у сизни ўзига мафтун этади.Ҳикояларни ўқиб, ўзингиз уларга баҳо беринг, азиз китобхон!

    Алишер Навоийнинг устозлари

    Кораев Шерхон

    Филология фанлари бўйича фалсафа доктори, навоийшунос олим Шерхон Қораев қаламига мансуб қўлингиздаги ушбу мажмуада улуғ мутафаккир зот, шоирлар султони, Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг пиру устозлари, у зоти бобаракотни дуо қилган азиз-авлиѐлар, мураббийлари тўғрисидаги маълумотларни китобхон қалбига мустажо бўла оладиган тарзда равон ва илмий ѐндашган ҳолда тақдим этилади. Китобни ўқиб, ўзингиз ҳам бунга амин бўласиз, албатта. Зотан Алишер Навоийнинг устоз – муаллимлари ҳақидаги маълумотлар сизда катта қизиқиш ўйғотади, деган умиддамиз.