Джеймс Хэдли Чейз

Список книг автора Джеймс Хэдли Чейз



    Данғиллама ҳовлидаги ўлим

    Джеймс Хэдли Чейз

    Оддий муштлашувдан бошланган машмаша катта изқуварликка сабаб бўлади. Сирли қотиллик, бир-биридан тушуниксиз гувоҳликлар, ноҳақ айбловлар ва туҳмат адолатсизликка олиб келади. Бу ишга аёлларнинг аралашуви воқеаларни янада чигаллаштириб юборади. Шов-шувли жиноят омманинг эътиборини тортади. Уни очиш учун каттагина пул тикилади. Бироқ жиноятчиларни топиш осон эмас. Бу ишни фақат биргина одам уддалайди…Қизиқарли сюжетларга бой мазкур китоб детектив ишқибозларига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.

    Гонконгдан келган тобут

    Джеймс Хэдли Чейз

    Дунё миқёсида машҳур ҳисобланган ушбу асар ўткир сюжетга, турфа саргузаштларга бойлиги билан ажралиб туради. Унда толмас изқувар Нельсон Райаннинг бир қотиллик тафсилоти билан боғлиқ воқеаларга ўралашиб қолиши, бунинг натижасида кутилмаган даҳмазаларга дучор бўлиши, Ҳонконгдек улкан шаҳарда суриштирув олиб бориши, разил ва манфур кимсаларга қарши кураши акс этади. У ҳақиқатнинг тубига етиш учун ўз ҳаётини хатарга қўяди, бир неча бор ўлимга чап беради.Хўш, моҳир изқувар ниятига етармикан? Ҳонконгдан келган тобут тилсими очилармикан?Китоб детектив ишқибозларига, кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

    Сейфдаги пуллар

    Джеймс Хэдли Чейз

    Ҳаммаси сейфни очишдан бошланди. Пулга муҳтожлик, бойликка ўчлик, нафс балоси жиноятга йўл очиб берди. Жиноятга эса жазо тайин. Ҳа, биргина ножўя қадам ҳаётингни остин-устун қилиб ташлаши мумкин. Зотан, хатоларингни англаб, тўғри йўлдан юраман, десанг-да, ана шу илк қадам ҳаётингга соя солиб туради. "Бу қилмишинг кейинги нохуш воқеа-ҳодисалар учун дебоча бўлади. Яна сейф, яна пуллар, яна жиноят. Не тонгки, ҳаётингга янги кириб келган инсонлар ҳам жиноятга ундайдилар. Орзу-хаёллар, яхшиликка интилиш, изтироблар, муҳаббат ва хиёнат, эски дўстликнинг битмас жароҳатлари…Асар хотимаси китобхонни ларзага солади. Муаллиф ҳаётий ҳақиқатни бор бўйича очиб беради.