Поль Брэгг пазандалик маслаҳатлари билан ҳам мени ҳар доимгидек лол қолдирди. Ўйлайманки, мазкур китоб ўзига хослиги билан сиз азизларга манзур бўлади.Китобда таъбиий маҳсулотлардан тўғри тайёрланган турфа хил овқатлар, салатлар, шўрвалар, десертлар, ширинликлар, нонлар, ичимликлар — «соғлом» таомлар рецептлари ўрин олган.
Карамни тузсиз ҳам тузлаш мумкин экан, десам, ишонасизми?! Ҳа, чиндан ҳам шундай қилиш мумкин экан!Исбот — қўлингиздаги китобдадир. Ўқиб қўринг ва карамни тузсиз, бошқа фойдали моддалар билан «тузлаш» усулини ўрганинг. Бу фойдали, С витаминига бой «тузланган» карам нафақат хуш таъмга эга бўлади, балки шифобахш таомга ҳам айланар экан.
Соғлом овқатланиш бўйича жаҳон миқёсидаги мутахассис Поль Брэгг ва унинг қизи Патриция саломатлигини сақлаш ҳамда уни бир маромда ушлаб туриш ниятида бўлган барча инсонлар учун китоб ёзишди. Китоб асосида муаллифлар томонидан инсон саломатлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари соҳасида йиллар давомида олиб борилган тадқиқотлар натижасида тўпланган даллилар ётади. Бу китобдан оладиган билимларингиз барвақт қариш ва турли хил касалликлардан омонда бўлиб, кўп йиллар давомида бахтли ҳамда жўшқин бўлган ҳолатда ҳаётдан завқланишингизга хизмат қилади. Китоб сизга табиат билан ҳамжиҳатликда яшашни, унинг қонунларига қарши чиқмасликни ўргатади. У сизнинг саломат ҳаётга бўлган чиптангизга айланади.
Бу китоб ва услублар йиллар давомида синовдан ўтган тажрибалар ҳақида. Мазкур қўлланмалар ҳозирги кунимизгача бўлган қадимги ва замонавий халқларнинг энг кўзга кўринган намояндалари тавсиялари асосида тайёрланган. Булар буюк тиббиёт «усталари» қолдирган билимларга замонавий мутахассислар томонидан изоҳлар ва тўлдиришлар сабабли янада долзарб кўриниш олади.
Асаб кучи нималарга қодир эканини ушбу китоб таржимаси жараёнида яхшилаб тушуниб олдим. Бу куч ҳақида мукаммал тушунча берувчи бошқа бирор китобни топа олмадим. Асабларимиз, Поль Брэгг таъкидлаганидек кучли ва соғлом бўлса, нафақат жисмоний ва руҳий саломатлигимиз жойида, балки муаммоларимиз хал бўлиб бахтли яшар эканмиз.Азизлар, сизга ушбу китобни тавсия қиламиз. У сизга ҳам фойдали қўлланма бўлиб ҳизмат қилади, деган умиддамиз.
Поль Брэгг – 85 ёшдаги навқирон йигит, десак, муболаға бўлмайди. Унинг ҳаёт йўли ўзи тузган ва бизга тавсия этаётган яшаш усули тўғри эканини исботлайди. Бу инсон 85 ёшида альпинизм, сузиш билан мунтазам шуғулланган. Яёв юриш ва югуришда кўплаб ёшларни ортда қолдирган. Азизлар, китобни жиддий ўқиб, тўғри яшаш сирларини ўрганинг. Агар унда айтилган тавсияларга амал қилсак, Худо хоҳласа, касал бўлмаймиз, ҳамиша тетик ва соғлом, чиройли ва ақлли бўлиб, бахтли яшаймиз.
Ушбу китобда Поль Брэггнинг тўғри яшаш бўйича гапирган гаплари, ўтказган тажрибалари, турли маслаҳатлари батафсил тушунтириб берилар экан, бу борада янада муҳим маълумотларга эга бўласиз ва Поль Брэггни теранроқ тушунасиз. Қўлингиздаги китоб Моськиннинг Поль Брэгг тутган йўл ҳақида ёзган китобининг 2-қисмидир. Унда тўғри яшаш, хусусан, тўғри овқатланиш борасида батафсил сўз юритилади.
Бугун юрак касалликлари кўпгина одамларни безовта қилади. Бунинг бош сабаби асабийлашиш, нотўғри овқатланиш ва бошқалардир.Мазкур китобда Поль Брэгг юрак хасталиклари борасида сабаб ва ечимларни, ўз маслаҳатларини чиройли изоҳлаб берар экан, ўйлаймизки, бу сиз азизларни бефарқ қолдирмайди.
Метод физического, ментального и духовного омоложения посредством голодания является одним из самых великих открытий человечества. С его помощью можно обеспечить себе высокое качество жизни в любом возрасте. Используя изложенную в данной книге исчерпывающую информацию о здоровом образе жизни по системе Брэгга, вы сможете рассеять все свои тревоги по поводу преждевременного старения! Для широкого круга читателей.
Нормально работающее сердце, здоровые, чистые сосуды – основа долгой жизни и хорошего самочувствия. Но что делать, если начинает прыгать давление, опасно повысился уровень холестерина в крови, возникла опасность сердечных приступов? – Срочно приступайте к оздоровлению сердечно-сосудистой системы, основываясь на рекомендациях всемирно известных специалистов! В комплексную программу «Здоровое сердце» знаменитого Поля Брэгга входят наиболее эффективные мероприятия по поддержанию сердца и сосудов в хорошей форме. Вы узнаете, в каких физических нагрузках нуждается ваше сердце; что собой представляет «антикоронарная» «диета»; как быть, если вас все же занесли в «списки сердечников». Расширенная программа улучшения кровообращения в сочетании с рекомендациями по снижению веса поможет вам значительно оздоровить не только сердечно-сосудистую систему, но и весь организм. Данная книга не является учебником по медицине. Все рекомендации должны быть согласованы с лечащим врачом.